Galaxy S9'нинг iPhone X ва бошқа флагманларни доғда қолдирадиган жиҳати маълум бўлди

Galaxy S9'нинг iPhone X ва бошқа флагманларни доғда қолдирадиган жиҳати маълум бўлди

Samsung кўп йиллардан буён ўзининг Galaxy S ва Galaxy Note туркумидаги флагман смартфонларига 2 турдаги процессорларни ўрнатади – ўзининг Exynos ва Американинг Snapdragon чиплари. Инсайдерларнинг бугун маълум қилишларича, Samsung Galaxy S9 самарадорликда iPhone X ҳамда бошқа барча Android-флагманларни доғда қолдиради.

iPhone X (iPhone 8)'да Apple A11 Bionic Neural Engine процессори ўрнатилган бўлиб, унга муайян функцияларни бажарувчи қўшимча технологик еимлар ҳам жорий қилинган. Айниқса, муҳандислар унинг қўшимча воқелик технологиясини қўллаб-қувватлашига алоҳида диққат қилишган. Бу эса Apple флагманидаги чипнинг енгил, қизимасдан ҳамда узоқ ишлашига хизмат қилади.

Samsung яқинда 3-авлодга мансуб илғор ядролар, такомиллашган видео-карта, смартфон саноатидаги илк илк гигабитли LTE-модемга эга бўлган чипни тақдим қилган эди. 6CA (Cat.18) модемининг маълумотни ўтказувчанлик қобилияти секундига 1,2 Гбит/ни ташкил қилади. Galaxy S9 бу тезкорлик ёрдамида тўлиқ ўлчамли HD-сиғимли фильмни 10 секунд орасида юклаб олиш салоҳиятига эга бўлади.

ЎқингSamsung Galaxy S9'нинг процессори тақдим қилинди

Жанубий кореялик "шоввоз" шу кунларда Galaxy S9'га ўрнатилиши кутилаётган Exynos чипсети учун ўзининг шахсий нейронли ёрдамчи процессорини яратиш ишларини якунламоқда. Бу нейронли ёрдамчи процессор флагманга иловалардан тезкор фойдаланиш имкони билан бирга, умумий самарадорликни кўтаришга ҳам ёрдам беради.

Айнан мана шу нейрон-процессори Samsung Galaxy S9'да қатор функциялар, жумладан кучли хавфсизлик тизимига эга Face ID сканерининг ўрнатилишига сабабчи бўлади. Қолаверса, бу смартфон Samsung’нинг «Буюмлар интернети»га мўлжалланган биринчи мобил алоқа воситаси бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.