Galaxy S9'нинг расмий суратлари тарқатилмоқда

Galaxy S9'нинг расмий суратлари тарқатилмоқда

Samsung компанияси ўзининг ҳамкорларига Galaxy S9 ҳамда Galaxy S9+ флагманларига оид маълумотларни, шунингдек мазкур моделлар акс этган расмий суратларни жўната бошлади. Жумладан, мобил қурилмалар учун ғилофлар ва плёнкалар тайёрлайдиган Dbrand компаниясининг сайтида бўлажак флагманларнинг қуйидаги сурати эълон қилинган.

Суратда акс этган жозибадор Samsung Galaxy S9 ва Galaxy S9+ смартфонларини ҳар тарафдан кўриш мумкин. Жанубий кореялик корпорациянинг чинакам ишқибози бу телефонларнинг кўринишидан аввалги -- Galaxy S8 ва S8+ флагманларидан фрақ қилмаслигини дарров англаб етади.


Орқа панелни ҳисобга олмаганда, деярли ўзгариш йўқ. Корпуснинг орқа қисмида камера ва унинг остида бармоқ изи сканерини кўриш мумкин. Galaxy S9+ флагманининг бош камерасида эса қўш сенсордан фойдаланилган.

Флагманлар корпуси ҳам олд, ҳам орқа томондан шишадан тайёрланган. Фақат асосий синч, яъни каркас металлдан тайёрланган. Samsung компаниясининг янги флагманларидаги экранлар ўлчами ҳам аввалгидек сақлаб қолинган. Шундай бўлса ҳам, техник такомиллашув барчани хурсанд қилади.

Гаджетлар Qualcomm Snapdragon 845 ёки фирманинг Samsung Exynos 9 чипига эга бўлади. Уларнинг ҳар иккаласи 8 ядроли ва тенг салоҳиятли.

Galaxy S9 модели 5,8-дюймли Quad HD+ (2960 × 1440 пикселли) экран, 12 мегапикселли, Dual Pixel технологиясига эга бош камера, 4 Гбайт оператив хотира, 64 Гбайт сиғимли ва UFS 2.1 стандартли флеш-модул, ток сиғими 3000 мА·соат аккумуляторга эга бўлган.

Galaxy S9+ аппарати 6,2 дюймли, Quad HD+ сиғимли дисплеем, 12 мегапикселли қўш сенсорли бош камера (f/2,4 — f/1,5) ва 6 Гбайт тезкор, 128 Гбайт доимий хотирага, 3500 мА·соат сиғимли батареяга эга бўлади.

Телефон аппаратларининг қолган жиҳатлари бир хил: 8 мегапикселли олд камера, стереодинамиклар, Wi-Fi 802.11ac (2,4/5 ГГц) ҳамда Bluetooth 5 LE адаптерлари, microSD бўлмачаси, GPS/ГЛОНАСС модуллари, USB 3.1 порти, NFC ва MST модуллари. Смартфонлар корпуси чанг ва сувдан ҳимояланган.

Galaxy S9 ҳамда Galaxy S9+ флагман смартфонларининг тақдимоти шу йилнинг 25 февралида — Испанияда ўтадиган MWC 2018 халқаро мобил анжуманида бўлишини расман эълон қилган. Samsung Galaxy S9 ва Galaxy S9+ флагман смартфонларининг 890 доллардан бошлаб, 1100 АҚШ долларигача сотилиши кутилмоқда.