Galaxy S9 ва S9+ янги суратлар ва видеода: орқа панелда дактилоскопик датчик йўқ!

  •   DiMaX
  •  2304
  •  19.01.2018 09:24

Galaxy S9 ва S9+ янги суратлар ва видеода: орқа панелда дактилоскопик датчик йўқ!

CES 2018 кўргазмаси давомида Samsung компаниясининг расман маълум қилганидек, унинг навбатдаги флагманлари – Galaxy S9 ҳамда Galaxy S9+ смартфонлари февралнинг охирида бошланадиган MWC 2018 тадбирида тақдим этилади. Кейинчалик ушбу маълумотни тасдиқлаган инсайдер Эван Бласс, мазкур қурилмаларга олдиндан буюртма бериш ва уларнинг савдога чиқарилиш саналарини ҳам айтган.

ЎҚИНГ: Таниқли инсайдер Galaxy S9’нинг савдога чиқиш вақтини «сотиб қўйди»

Гарчи Samsung янги маҳсулотлари дизайни ва техник таъминоти борасидаги маълумотларни сир тутаётган бўлса-да, турли инсайдерлар бу борада ахборотлар тарқатиб улгуришган. Аммо улар ҳамиша ҳам бир хил чиқавермайди. Жумладан, бу борадаги сўнгги маълумот DBS Designing дизайнерлар гуруҳи томонидан чиқарилган бўлиб, кишиларнинг тўққизинчи авлод «галактика»лар ҳақидаги тасаввурларини ўзгартириб юборади.

Мазкур маълумотларга кўра, Galaxy S9 ва Galaxy S9+ смартфонларининг экрани тегишлича 5,6 ҳамда 5,8 дюймли экранга эга. Корпуснинг пастки қиррасида динамикдан ташқари, замонавий USB Type-C порти ҳам, анъанавий 3.5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши ҳам ўрин олган.

Энг қизиғи – орқа панелдаги камера остида, аввалги маълумотларда айтилганидек бармоқ изи датчиги йўқ! Афтидан, уни экраннинг ўзига интеграция қилишади ёки смартфонни ўчириш/ёқиш тугмачасига жойлаштиришади.

Мана, бу икки флагманни қуйидаги концепт-видеода томоша қиламиз:

Samsung’нинг бу пайтгача тақдим этган бошқа смартфонларининг аксарияти Ўзбекистон бозорларида ҳам савдога чиқарилган.

ЎҚИНГ: «Малика»да Samsung смартфонларининг сўмдаги нархлари (2018 йил 12 январь)