Galaxy S9, Xiaomi Mi7 ва LG G7 флагманларини нима боғлаб туради?

Galaxy S9, Xiaomi Mi7 ва LG G7 флагманларини нима боғлаб туради?

Бир неча йиллар илгари харидорлар процессорларнинг фарқига ҳам боришмас ва смартфон савдосида чип модели рақобатда у қадар аҳамиятга эга эмас эди. Бугун эса Андроид девайслар ишлаб чиқарувчиларининг тақдири Qualcomm процессор бренди билан чамбарчас боғлиқ.

Сўнгги йилларда Snapdragon 820/821/835 моделлари ўрнатилган смартфонлар бозорда тезкор оммалашди. Навбат эса Snapdragon 845 моделига. Чипмейкернинг мазкур флагман процессори декабрда тақдим қилинади.

Унинг илк партияси аллақачон Samsung Galaxy S9 учун харид қилиб қўйилган. Бироқ, компания янги йилда ўзининг 8 нанометрли технологияда ишлайдиган Exynos 9810 процессорини кўп миқдорда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди ва бу гал бу борада якка ҳокимлик узоққа чўзилмайди.

Аввалига процессорнинг маълумотларни 7 нанометрли техник жараёнда қайта ишлаши маълум қилинган эди. Сўнгги хабарларга кўра, унинг техник жараёни аввалги модел каби, 10 нанометрли бўлади. Шунингдек, Snapdragon 845 LPE FinFET технологиясида ишлаб чиқарилади. Low Power Early, яъни бу чип қувватга ўта тежамкорлиги билан ажралиб туради.

ЎқингSamsung Galaxy S9'нинг илк рендер-суратлари тарқалди

Snapdragon 845'да нейронли қайта ишлаш ва сунъий интеллект тизими учун алоҳида ёрдамчи процессор ҳам бўлади.

Янги платформада Kryo процессор ядроси ҳамда Adreno 630 видео-картаси, илғор X20 LTE-модеми такомиллашади, маълумотларни қайта ишлаш самарадорлиги ошади. Жумладан, LTE тармоқларида бу смартфоннинг ишлаш тезлиги секундига 1,2 Гбит.га етади.

Snapdragon 835 билан таққослаганда, унинг ишлаш самарадорлиги 25% га ошади ва бир ядроли тестда Geekbench'да 2600-2700 балл тўплаши кутилмоқда.

Snapdragon 845 процессорига эга смартфонлар 2018 йилнинг I чорагида тақдим қилинади. Биринчилардан бўлиб бу чип Galaxy S9, Xiaomi Mi7 ҳамда LG G7'га ўрнатилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.