“Galaxy X” — Samsung’нинг буклама смартфони

“Galaxy X” — Samsung’нинг буклама смартфони

Ubergizmo инсайдерининг ёзишича, Samsung Жанубий Корея интеллектуал мулк идораси билан Galaxy X смартфонини ишлаб чиқаришга оид шартнома имзолаган. Ушбу смартфон дизайн ва шаклига кўра букланадиган девайсни эслатади.

Samsung’нинг анчадан буён тилларга тушган буклама смартфонининг Galaxy X деб ном олиши тўғрисидаги хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Маълумотларга кўра, AMOLED буклама дисплейли илк гаджет жорий йил сўнгига қадар тақдим қилинади. Компания 2018 йилнинг 2-чорагидан бошлаб бу турдаги девайсларни оммавий ишлаб чиқара бошлайди.

Инсайдерлар томонидан яқинда бўлиб ўтган Жаҳон Мобиль Конгрессида компаниянинг буклама дисплейни намойиш қилиши тўғрисида эълон қилинган эди. Бироқ компания мазкур технологияни алоҳида тақдимотда намойиш этилишини маълум қилган.

Мазкур қайишқоқ дисплейга эга девайслар дисплейини китоб сингари ичкарига ёки ташқарига ҳам буклаб фойдаланиш мумкин. Samsung бу турдаги дисплейларни бошқа ишлаб чиқарувчиларга сотиш режасида ҳам бўлиши мумкин.

Бундай смартфоннинг олд панели тўлиқ дисплейдан иборат бўлиб, шунингдек гаджет орқа томонга ҳам букланади. Гаджетни ёйиқ ҳолда ишлатганда у 7 дюймли планшет вазифасини бажаради. Ушбу технология гибрид ноутбук ва планшет, планшет ва смарфтон гибридларини яратишда навбатдаги муҳим қадам бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.