Gboard клавиатураси янгиланди: қорақалпоқ тили, GIF-суратлар ва осон қидирув...

  •   DiMaX
  •  1823
  •  23.05.2018 18:49

Gboard клавиатураси янгиланди: қорақалпоқ тили, GIF-суратлар ва осон қидирув...

Google компанияси ўзининг Android мобил операцион тизими учун тақдим этган қизиқарли иловаларидан бири – Gboard’ни янгилади. Энди бу илова фақат клавиатура бўлибгина қолмасдан, унга кўплаб қўшимча функциялар ҳам татбиқ қилинди.

ЎҚИНГ: SwiftKey клавиатурасига GIF ва стикерлар қўшилди! (+видео)

Мазкур илованинг янги талқинида GIF-анимация яратишнинг ўзгача усули тақдим этилган. Бунинг учун клавиатурадаги махсус тугмачани босиб, камерани ишга туширасиз ва олинган видеотасвирни GIF-файлга айлантириб, ундан ўзингиз истаганча фойдаланасиз. Шунингдек, номи бўйича GIF-анимация излаб топиш ҳам мумкин.

Бундан ташқари, иловага кўплаб қизиқарли функциялар ҳам татбиқ этилган. Унинг стикерлар галереясига тағин 500 та янги стикер қўшилганини таъкидлаш ўринли. Google қидируви бевосита клавиатуранинг ўзигаёқ жорий этилганлиги фойдаланувчилар учун яна бир қулайлик бўлган.

Шунингдек, Gboard яна ўн олтита янги тилни ҳам қўллаб-қувватлайдиган бўлди. Улар орасида қорақалпоқ тили ҳам мавжудлиги қувонарли (ўзбек тили қўллаб-қувватлови эса аввалдан бор).

Android-қурилмалар эгалари Gboard клавиатурасини Google Play иловалар каталогидан мана бу ҳавола орқали юклаб ёки янгилаб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Google Maps’га 39та янги, жумладан, ўзбек тили ҳам қўшилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!