Geekbench асосчиси: «Бу смартфонларга етадигани бозорда йўқ!»

Geekbench асосчиси: «Бу смартфонларга етадигани бозорда йўқ!»

Мобил қурилмаларнинг хусусиятларини текшириб, натижаларини тақдим этувчи Geekbench бенчмарк хизматининг асосчиси Жон Пул смартфонларнинг самарадорлиги ҳақида ўз фикрини айтди. Бу ҳақда AndroidInsider сайти хабар берган.

Унга кўра, ҳозиргача бозорга чиқарилган Android-смартфонлардан бирортаси ҳам ҳисоблаш қуввати бўйича янги iPhone’лар билан беллаша олмайди. Бошқа қурилмаларнинг синтетик тестлар давомида эллик фоизлик нисбат билан ортда қолаётгани – Apple’нинг ҳақиқий ғалабасидир, дейди у.

«Аслини олганда, Android-смартфонларнинг самарадорлиги нега бунақа тушиб кетганлигини мен унчалик тушунмайман, – дейди Пул. – Ҳозирда уларга аввалгидек кўп юк ҳам тушаётгани йўқ. iPhone’нинг улардан катта фарқ билан ўзиб кетганининг асосий сабаби – Apple’нинг ўзи яратаётган процессорларда».

Қизиғи шундаки, на Samsung, на Huawei ўз чиплари билан бунақа юқори кўрсаткичларга эриша олмадилар, дейди Geekbench асосчиси. Тўғри, Huawei ўзининг янги Mate 10 моделига ўрнатаётган, сунъий идрокка эга Kirin 970 процессори бу борада инқилобий ўзгариш қилишига ваъда бермоқда. Аммо чиндан ҳам у мана шу мақтанишларга арзийдиган бўлиб чиқадими ё йўқми – булар энди 16 октябрь куни Мюнхенда ўтказиладиган тақдимотда маълум бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.