Германияда қочоқлар учун мобиль илова ишлаб чиқилди
Дастур мамлакатга яқинда ташриф буюрган муҳожирлар учун яратилган. У қочоқлар мамлакат ҳаётига тез мослашишларида кўмакчи бўлади, деб уқтирилмоқда.
Смартфонларга ўрнатиладиган илованинг номи Ankommen-app. Илова яратилиши ҳақида ўтган йилнинг охирларида айтилган. Ankommen-app иловаси ГФРда қочоқ мақомини олишни истаганларга маслаҳат беради. Бундан ташқари иш қидириш, немис тилини ўрганишда ёрдам беради. Илова ўзида Германиянинг таянч қонунлари ва қатор ҳуқуқий маълумотларни жамлаган. Ankommen-app интерфейси кўплаб тилларда жумладан, инглиз, француз ва араб тилларида ишланган. Илова устида ишлашга муҳожирлик ва қочоқлар масалалари бўйича Федерал маҳкама ҳамда Bayerischer Rundfunk ва Гёте институти ходимлари ҳисса қўшишди.