Gigabyte компанияси Brix сериясидаги ихчам компьютерни сотувга чиқаради

Gigabyte компанияси Brix сериясидаги ихчам компьютерни сотувга чиқаради

Ferra сайтининг ёзишича, бундан бир неча ҳафта аввал Brix cериясидаги 6 та янги компьютерларни эълон қилган Gigabyte компанияси тез орада яна бир компьютерни сотувга чиқаришни режалаштирган. Янги модель ҳам Brix cериясидан ўрин олади ва бошқа компьютерларга қараганда ихчам ва арзонлиги билан ажралиб туради.

Brix GB-BPCE-3350 компьютери  Intel Apollo Lake базасида ишлаб чиқарилади. Унга 1,1-2,4 ГГц частотада ишлайдиган 2 ядроли Intel Celeron N3350 процессор ва  Intel HD Graphics 500 русумидаги видеокарта ўрнатилади, SO-DIMM, HDMI 2.0, VGA, наушник/микрофон ва USB слотлар билан жиҳозланади.

486864 486864 (1)

Моделнинг габаритлари – 114,4 х 107,6 х 56,1 мм, қурилмага 2,5 дюймли қалинлиги 7 ёки 9,5 мм бўлган SATA (6 ГБ/с интерфейсида) жойласа бўлади.

Ҳозирча компьютернинг нархига аниқлик киритилмаган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!