Gionee илк арзон смартфон туркумини тақдим қилди

Gionee илк арзон смартфон туркумини тақдим қилди

Хитойнинг Gionee компанияси Gionee X1 номли илк ҳамёнбоп смартфон туркумини эълон қилди. Техник жиҳатдан янги туркум бошқа арзон смартфонлардан бирор фарқли жиҳатга эга эмас.

Gionee X1 5 дюймли HD экран, "камтарин" MediaTek MT6737 процессори, 2 Гб "оперативка" ва 16 гигабайтли флеш-хотира, 8 Мп бош ва 8 мегапикселли "фронталка", инфра-қизил порт, бармоқ излари сканери, 3000 мА соат ток сиғимига эга аккумуляторга эга бўлган. Смартфон  Android 7.0 Nougat операцион тизими бошқарувида ишлайди.

Gionee X1 ўлчамлари: 144,3 x 72,2 x 8,8 мм.

Gionee X1 $135 доллар баҳосида сотувга чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!