Gionee M7 Plus -- бизнес-смартфон тақдим қилинди

Gionee M7 Plus -- бизнес-смартфон тақдим қилинди

Ўтган ҳафта якунида Gionee компанияси бир нечта янги гаджетларини тақдим қилди. Улардан бири бизнес доираси вакилларига мўлжалланган Gionee M7 Plus смартфонидир. Ушбу девайс премиум-дизайни билан диққатга сазовор. Шу билан бирга, унинг корпуси тилла суви югуртирилган (21К) ҳамда қайта ишланган табиий чарм қоплангани билан ўзига хосдир.

Шунингдек, Gionee M7 Plus смартфони 6,43 дюймли, томонлар нисбати 18:9 стандартидаги, Full HD+ сиғимли дисплей билан таъминланган. Унга "байроқдор"лардан бир қадам орқада бўлган Qualcomm Snapdragon 660 чипсети ҳамда Adreno 512 видео-картаси, 6 Гб оператив ва 128 Гб (кенгайтириш мумкин бўлган) доимий хотира ўрнатилган.

"Қўш кўзли" девайснинг олд камераси 16 Мп (f/1,8) ва 8 Мп датчиклар бирикувидан иборат. Гаджетнинг олд камераси 8 мегапикселли аниқлигидаги сурат олади.

Gionee M7 Plus'даги 5000 мА соат аккумуляторни тезкор қувватлаш (9V/2A), шунингдек симсиз ҳам қувватлаш мумкин.

Қолаверса, унинг "бизнес-смартфони" эканини "борти"даги 2 та алоҳида, шифрлашга мўлжалланган чиплардан ҳам билиш мумкин. Улардан бири фойдаланувчи маълумотларининг хавфсизлиги учун жавобгар бўлса, иккинчи молиявий ва тўлов тизимлари маълумотларини ҳимоя қилади.

Gionee M7 Plus ўлчамлари: 166,5 x 81,6 x 8,7 мм, аппарат вазни эса 241 грамм. Смартфон қадоқдаёқ Android 7.1 Nougat'га асосланган Amigo 5.0 тизимида фаолият кўрсатади.

Кўриниб турибдики, Gionee M7 Plus "жиддий" смартфонлардан бири. Унинг нархи ҳам флагманларга яқин -- $670 доллар.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!