Гитара чалишни ўргатадиган гаджет яратилди

Гитара чалишни ўргатадиган гаджет яратилди

FretX номли француз стартапи гитара чалишни ўргатадиган ақлли гаджетни ишлаб чиқди, деб ёзмоқда hi-tech.mail.ru. Гаджет ҳар қандай 6 та торли чолғу асбобига мос тушиши мумкин. Ҳозирда Indiegogo платформасида лойиҳани амалга ошириш учун маблағ йиғиб бўлинган.

Гаджет атайин ўнақайлар ва чапақайларга мослаштирилган бўлиб, маълумотларни смартфондан Bluetooth орқали қабул қилади. Композициядаги ижро қилиниши керак бўлган аккордларни билдириш учун грифада қизил ва кўк диодлардан фойдаланилади. Батареяси тахминан 48 соатга етиши маълум қилинган. Гаджетнинг мобил иловасида 93 аккорда чалинадиган минглаб композициялар ўрин олган.

Гаджетнинг нархи 49 доллар, 2017 йилнинг май ойида сотувга чиқарилиши режалаштирилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.