Гобида қуёш батареялари

Гобида қуёш батареялари

Хитойда қайта тикланадиган муқобил энергия манбалари улушини оширишга қарор қилинди. Уйларни кўмир ёрдамида иситишга кўникиб қолган мамлакат эндиликда қуёш нурларини электр токига айлантирадиган аккумуляторлардан фойдаланишни режалаштирмоқда.

Қуёш батареялари жойлашган худуднинг умумий майдони 320 квадрат километрни ташкил этади. У Париж шаҳрининг майдонидан уч баравар катта. Фотоэлектр элементлар мажмуасининг раҳбари Вэя Лангнинг сўзларига кўра, шу пайтга қадар Гоби саҳросининг худудидан мутлақо фойдаланилмаган. Чунки бу ернинг тупроғи экин етиштириш учун яроқсиз. Бугун эса у жуда катта фойда келтириши мумкин. Хитойнинг ушбу худудида бир йилда ўртача 280 кун мобайнида қуёш чарақлаб нур сочиб туради. Қиш фаслида ҳам ҳаво-ҳарорати жуда совиб кетишига қарамай, осмон мусаффо бўлади. Бу эса қуёш нурларидан самарали фойдаланиш имконини беради. Муқобил энергия манбаалари ҳосил қилинадиган бундай ускуналарнинг яна бир яши жиҳати, улар камида 25 йил узлуксиз хизмат қилишга мўлжалланган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!