Google аллақачон Pixel 3 смартфонларини тайёрламоқда

  •   DiMaX
  •  955
  •  24.10.2017 16:39

Google аллақачон Pixel 3 смартфонларини тайёрламоқда

Яқиндагина Pixel 2 ҳамда Pixel 2 XL флагманларини тақдим этган Google компанияси аллақачон Pixel 3 сериясидаги учта смартфонни тайёрлашга киришган. Бу ҳақда Android Review портали маълумотларига таянган ҳолда gagadget.com сайти ёзмоқда.

Манбадаги маълумотларга кўра, бўлажак қурилмалар Crosshatch, Albacore ва Blueline кодли номлари остида тайёрланмоқда. Балки компаниянинг ўзида уларни қисқартирган ҳолда ҳарфлар билан – A, B ва C деб аташар.

Яна хабар қилинишича, бу учта девайсдан иккитаси 2018 йилнинг флагманлари, учинчиси эса ўрта нарх тоифасига мансуб, аммо «ички дунёси бой» смартфон бўлади.

Янги маълумотлардан келиб чиқадиган бўлсак, Google флагманлардан ташқари ўрта тоифали классик смартфон устида ҳам ишламоқда. Эҳтимол, келаси йили бу америкалик гигант таваккал қилиб, стандарт тарздаги илғор гаджетлардан ташқари, кенг истеъмолчилар оммаси учун нисбатан ҳамёнбоп вариантни ҳам тақдим этар.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.