Google Android’нинг янги талқинини кўрсатди

Google Android’нинг янги талқинини кўрсатди

Америка компанияси Google Android мобиль операцион тизимининг янги талқинини дастурчилар учун тақдим этди. Android N’нинг тақдимоти тегишли сайтда жойлаштирилган.

Энг катта ўзгаришлардан бири бу бир вақтнинг ўзида кўпгина вазифаларни бажариш имконияти, яъни фойдаланувчи бир қанча дастурларни ҳар хил ойналарда ишлатиш мумкин. Бундан ташқари, тизим «суратдаги расм» режимини, яъни видеороликни алоҳида кичик ойнада кўриш хусусиятига эга бўлади.

Шунингдек, хабарлар панелида ҳам ўзгаришлар бўлиб, энди фойдаланувчилар бошқа менюларни очмасдан хабарларга панелнинг ўзида жавоб бериши мумкин. Қўшимча равишда дастурчилар энди бир дастурнинг хабарларини бирлаштиришлари ҳам мумкин бўлади.

Дастурчилар Google Nexus қурилмаларига янги тизимни ўрнатиб кўришлари мумкин, лекин охирги талқингача бешта альфа- ва бета-талқинлар чиқарилади. Фойдаланувчилар учун тизим йилнинг учинчи чорагида тақдим этилади.

Манба: Kun.uz