Google Chrome’ни муҳим бир функциясидан маҳрум этишяпти!

  •   DiMaX
  •  681
  •  21.05.2018 17:33

Google Chrome’ни муҳим бир функциясидан маҳрум этишяпти!

Бирор HTTPS-сайтни Chrome браузери орқали очишда, дастурнинг манзил қатори бошида унинг ҳимояланганлигини англатувчи «Защищено» ёзувини кўрамиз. Фойдаланувчи ушбу сайтда банк картаси маълумотлари ёки бошқа шахсий маълумотларни бемалол киритавериши мумкин – унинг хавфсизлиги таъминланганлигига шубҳа қилмаса ҳам бўлаверади, дегани бу.

ЎҚИНГ: Google Chrome’даги ҳозироқ ўчириб қўйиш керак бўлган муҳим созлама

Яқин орада Google компанияси Chrome фойдаланувчиларига шу каби уланишларнинг хавфсизлиги ҳақидаги огоҳлантиришларни кўрсатмайдиган бўлади.

Google фикрича, хавфсиз HTTPS-уланиш энди меъёрий ҳолатга айланиши керак, шу боис ҳар гал фойдаланувчига буни эслатаверишнинг ҳожати йўқ. Қидирув гиганти бунинг ўрнига энди HTTP-уланишдан ҳануз воз кечмаётган сайтларга кўпроқ эътибор қаратмоқчи.

Chrome браузерининг жорий йил сентябрида тақдим этиладиган 69-талқинидан бошлаб, унда HTTPS-сайтлар «Ҳимояланган» тарзида белгиланмайдиган бўлади. Орадан бир ой ўтиб – октябрда чиқариладиган 70-версиядаги Chrome эса аксинча – HTTP-сайтларда шахсий ва махфий маълумотлар киритишнинг хавфсиз эмаслиги ҳақида огоҳлантириш функциясига эга бўлади. HTTP-уланишли сайтда ҳар гал фойдаланувчи бирор муҳим матн кирита бошлаши билан, браузернинг манзил қаторида бунинг хавфсиз эмаслигини таъкидловчи билдиришнома пайдо бўлади.

Google умид қилишича, бундай йўл тутилиши сайтлар эгаларини ҳамда сайт ишлаб чиқувчиларни хавфсиз HTTPS-уланишга тезроқ ўтишга ундайди. Шунингдек, бу билан у фойдаланувчиларни ҳам ўзларининг шахсий маълумотларини киритишда янада эътиборлироқ бўлишга чорламоқчи.

ЎҚИНГ: Мутахассислар энг хавфсиз браузерни аниқлашди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!