Google'дан "иссиққина" PixelBook'ни қарши олинг

Google'дан

GOOGLE бугун Калифорнияда кейинги авлод ChromeOS ноутбуки – PixelBook гаджетини тақдим қилди. ChromeBook Pixel "меросхўри" энди Google Pixelbook номи билан аталади.

Google уни энг самарали тизимга эга ChromeBook деб атади.

PixelBook корпус қалинлиги 10 мм ва 1 кг тош босади.

PixelBook'га хос муҳим жиҳатлар қаторида унинг Google Assistant ақлли ёрдамчи тизимини қўллаб-қувватлашини айтиш мумкин. Бу -- шундай қобилиятга эга илк Google ChromeBook ноутбукидир.

Assistant ёрдамчи тизимини ноутбукка овозли буйруқ бериб ҳам ишлатиш мумкин. Гўё Pixel смартфонлари ёки Google Home ақлли колонкаларидан бирор нимани сўрагандек.

Мазкур ChromeOS гаджетининг ўзига хослиги -- унинг стилус қаламчасини ҳам қўллаб-қувватлашидир. PixelBook Pen қаламчаси суратларни таҳрир қилиш ёки дисплейда ёзув қолидирш учун айни муддао. Google Assistant бу қаламчада қолдирилган сўровларга ҳам жавоб излаб беради.

Google'нинг янги қаламчаси имконияти билан Surface Pen ва Apple Pencil каби рақиблари билан беллаша олади.

Pixelbook йиғилиб, мисоли планшетга айланиб қолади.

Google PixelBook 12.3 дюймли ва Quad HD сиғимли сезгир экранга эга бўлган.

Google бу лаптопни Intel i5 ёки Intel i7 чипсетлари билан ишлаб чиқаради. Унга 16 гигабайтгача бўлган тезкор хотира ўрнатилиши маълум қилинди.

Google PixelBook тўлиқ қувват билан 10 соат ишлай олади. Шунингдек, у тезкор қувват ҳам олади.

PixelBook учун 128 ГБ, 256, ёки 512 гигабайтли доимий хотира танланган.

Google ҳозирча ноутбукнинг энг арзони АҚШда $999, қиммати эса $1649 доллардан, шунингдек Pixel Pen'нинг $99 доллардан сотилишини маълум қилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!