Google Maps‬ энди “оффлайн”да ҳам ишлайди

Google Maps‬ энди “оффлайн”да ҳам ишлайди

Google компаниясининг машҳур Google Maps хизматидан интернетга уланмаган ҳолатда ҳам фойдаланиш имкони туғилди, деб хабар бермоқда “Mobinfo.uz”. Энди сиз бемалол мазкур хизмат орқали навигация ва манзиллар қидирувини амалга оширишингиз мумкин. Бу ҳақида америка компанияси ўз блогида эълон қилди. Ҳозирча бундай хизмат фақат Android тизими мавжуд қурилмалар учун амалда.

Фойдаланувчи “оффлайн” режимида ташкилотларнинг иш вақти ва алоқа рақамлари ҳақидаги маълумотларни қидириб топиши мумкин. Бунинг учун қидираётган манзилнинг номи, тумани, шаҳари ёки минтақаси белгилаб олинади ва “юкламоқ” деган бўлим танланади. Шунингдек, Картнинг асосий менюсига кириб, “Юкланган жойлар” деган нуқтани танлаш ва «+» белгини босиш зарур.

Эслатиб ўтамиз, Google Maps –харитавий қидирув хизмати ҳозирча мобиль телефонлари ва планшетларда қўлланилмоқда. Бир йилча муқаддам Google компанияси Google Maps хизматининг ўзбекча талқинини ишлаб чиққан эди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг барча кўча, туман, шаҳар ва вилоят номлари, улар ҳақидаги маълумотларни ўзбек тилига ўгириш ишлари якунига етиб қолган.