Google Nexus учун юзни танувчи технология устида ишлаяпти  

Google Nexus учун юзни танувчи технология устида ишлаяпти  

Хабарингиз бўлса, смартфонларда юзни таниш технологияси устида бир неча йиллардан буён илмий изланишлар олиб борилмоқда. Сўнги йилларда бу иш янада жонланди.  Маълумотларга кўра, Google айнан шу технология янги қурилмалар учун ўзига хос жиҳат бўлишига астойдил ҳаракат қилаяпти. Хабарларга қараганда, компания мутахассислари ишлаб чиқариладиган янги телефонга технологияни жорий этмоқчи. Project Tango 3D лойиҳасида  америка компанияси Movidious компанияси билан ҳамкорлик йўлга қўйган.

Қидирув тизими ҳозирда смартфонлар учун юзни таниш технологиясининг бир неча иловаларини синовдан ўтказмоқда. Бу мобиль телефон ёрдамида амалга ошириладиган турли молиявий операциялар хавфсизлигини таъминлаш учун қулай технология бўлиши мумкин. Шунингдек, бу лойиҳа кўриш имконият йўқ инсонлар учун ҳам наф келтиради.

Movidious раҳбарининг таъкидлашича, яқин келажакда технология мобиль телефонларга жорий этилади. Nexus-флагменида 2017 йили фойдаланувчиларга етиб борса ҳам ажаб эмас.

Project-Tango-a-3D-

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.