Google Pixel 2’нинг илк рендерлари пайдо бўлди

  •   DiMaX
  •  1281
  •  15.06.2017 12:09

Google Pixel 2’нинг илк рендерлари пайдо бўлди

Twitter’нинг Хитойдаги аналоги – Weibo ижтимоий тармоғида ҳали расман тақдим этилмаган Google Pixel 2 смартфонининг рендерлари пайдо бўлди, деб ёзади Ferra.ru сайти.

Тармоқда эълон қилинган суратга кўра, Pixel 2 моделининг дисплейи юпқа ромли олд панелни тўлиқ қоплаб олади. Қурилманинг асосий камераси қўшалоқ – горизонтал жойлашган иккита модулдан иборат бўлади. Дизайнининг бошқа жиҳатлари эса ўтган йилги оригинал Google Pixel телефонидаги сингари қолади.

Эслатиб ўтамиз, Google’нинг Pixel қурилмаси амалда тезкор ишлаши бўйича етакчилар қаторида туради. Google Pixel 2 ҳамда Pixel XL 2 смартфонлари жорий йилнинг октябрида намойиш этилиши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.