Google Pixel ва Pixel XL смартфонларининг тасвирлари пайдо бўлди

Google Pixel ва Pixel XL смартфонларининг тасвирлари пайдо бўлди

HTC компанияси тез орада тақдимоти кутилаётган иккита кучли техник параметрларга эга Google Pixel ва Pixel XL смартфонларини яратиш устида иш олиб бормоқда. Биринчи смартфонга 4,99 дюймли экран ўрнатилса, иккинчиси йирикроқ – 5,46 дюймли дисплейга эга бўлади.

Бундан бир неча кун олдин WinFuture.de ресурси мазкур янги аппаратларнинг олд панеллари акс этган тасвирларни эълон қилди. Суратларда Google Pixel ва Pixel XL телефонларига қарашли қора панелларни ҳамда Pixel XL’нинг оқ рангдаги олд панелини кўриш мумкин. Мазкур смартфонлар Google томонидан ҳар йили турли брендлар билан бирга ишлаб чиқариладиган Nexus сериясининг ўрнини эгаллаши айтилган.

google_pixel_fronts_1_resize google_pixel_fronts_5_resize

Аввалроқ интернет тармоғида эълон қилинган маълумотларга кўра, ҳар иккала смартфон 4 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Телефонларга Qualcomm Snapdragon 820 процессори, 12 МП асосий ва 8 МП олд камералар ўрнатилади. Бундай ташқари, улар бармоқ изи сканери билан таъминланиши кутилмоқда. Табиийки, ҳар иккала смартфон энг сўнгги Android 7.1 Nougat дастур версиясида ишлайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.