Google Play Awards 2018: йилнинг энг зўр ўйин ва иловалари тақдирланди

  •   DiMaX
  •  2817
  •  08.05.2018 20:50

Google Play Awards 2018: йилнинг энг зўр ўйин ва иловалари тақдирланди

Ҳар йили Google компанияси тўққизта тоифа бўйича ўтган бир йил давомидаги энг яхши ўйинлари ҳамда иловаларини аниқлаб, махсус тақдирлайди. Жорий йилдаги Google Play Awards совриндорларини компания 8 май куни ўз блогида эълон қилди.

ЎҚИНГ: 2018 йил 1-чорагидаги энг зўр Android-иловалар ва мобил ўйинлар

Қуйида мазкур мукофотга сазовор бўлган Android-дастурларни қисқача тавсифи ҳамда юклаб олиш ҳаволаси билан келтирмоқдамиз.

  1. Simple Habit Meditation

Ушбу медитация иловаси мингдан ошиқ турли машқларни ўз ичига олади. Машғулотлар мобайнида сиз фақатгина устознинг овозини эшитасиз, у сизга хотиржамлик ва руҳий барқарорлик бахш этади.

Simple Habit Meditation иловасини мана бу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

  1. Be My Eyes

Кўзи ожиз киши мазкур илова орқали волонтёр (кўнгилли ёрдамчи) билан боғланиши ва ундан ёрдам сўраши мумкин. Бу – ёлғиз яшовчи кўзи ожизлар учун тенги йўқ дастур. Истаган соғлом киши эса волонтёр бўлиб, ушбу дастур орқали уларга кўмаклаша олади.

Мазкур иловани ушбу ҳавола орқали кўчириб олиш имкони бор.

  1. Khan Academy

Навбатдаги дастур турли йўналишлар: математика, физика, кимё ва бошқа фанлар бўйича улкан билимлар омборини жамлаган. Илова 10 000 дан ортиқ видеороликлар ва 40 000 та интерфаол машғулотларни ўз ичига олади.

“Хон академияси”дан фойдаланиш учун уни мана бу ҳавола ёрдамида ўрнатиб олинг.

  1. Old Mans Journey

Ушбу инди-ўйинда сиз олис сафарга чиққан чол ролида ўйнайсиз. Сиз бош қаҳрамоннинг ҳаёт тарихи билан танишасиз, ҳаётнинг бахтли дамларини у билан бирга яшаб кўрасиз ва машъум хатоларга йўл қўясиз...

Кўпчиликка нотаниш бўлган «инди-ўйин» атамаси ҳақида мана бу мақоламизда ЎҚИНГ: 2017 йилнинг энг оммабоп ва энг қизиқарли бепул Android-ўйинлари

Old Man’s Journey ўйинини эса ушбу ҳавола орқали смартфонингизга ўрнатиб олишингиз мумкин.

  1. Episode

Бу ўйин романтик саргузаштлардан иборат, аммо уларнинг сюжети сизнинг ҳаракатларингизга боғлиқ. Бетакрор персонаж яратинг, ҳаракат жойини танланг ва ўз тарихингизни яратинг.

Episode ўйинида ўзингизни синаб кўриш учун мана бу ҳавола орқали уни юклаб олинг.

  1. BBC Earth: Life in VR

Океан тубига виртуал саёҳатга йўл олинг. У ерда яшовчилар ҳаёти билан танишасиз, океан ҳаётида ўрмонларнинг тутган ўрнини билиб оласиз, микроскопик ҳаёт турларини батафсил томоша қиласиз.

BBC Earth: Life in VR дастурини ушбу ҳавола ёрдамида смартфонингизга ўрнатиб олишингиз мумкин.

  1. Flipkart Online Shopping App

Бу – Ҳиндистондаги оммавий онлайн савдо майдончасининг расмий иловасидир. Ҳар эҳтимолга қарши, мана бу ҳавола орқали юклаб олинади.

  1. Canva

Мазкур Универсал график муҳаррир ёрдамида фотосуратларни қайта ишлаш, коллажлар тузиш, таклифнома – откриткалар яратиш ва бошқа кўплаб ишларни амалга ошириш мумкин

Мана бу ҳавола орқали ўрнатиб олиб, бир синаб кўринг-да ўзингиз...

  1. Empires & Puzzles

Ушбу пазл-ўйинда кўпчиликка таниш бўлган «бир қаторга учтасини териш» механикаси қалъалар қуриш, бошқа ўйинчилар билан ўйнаш ҳамда ўз қўшинини ташкил этиш кабилар билан уйғунлаштирилган.

Бу ўйинни ушбу ҳавола ёрдамида смартфонингизга кўчириб олишингиз мумкин

ЎҚИНГ: ТОП-10: март ойидаги энг зўр Android-иловалар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.