Google смартфонларни "чиқинди"дан тозалайдиган бепул иловани эълон қилди

Google смартфонларни

Google компанияси Android-смартфон фойдаланувчилари учун Files Go номли иловани ишга туширди. Бу илова смартфондаги файллар менежери ва смартфон хотирасини тозалаш хизматининг вазифаларини бирлаштиради. Илова гаджетдаги кераксиз файлларни тозалаб ташлайди.

Files Go иловаси фойдаланувчиларга қандай қилиб смартфон хотирасидаги жой эгаллаб ётган маълумотларни ўчириб ташлаш, хотирани бўшатиш мумкинлиги тўғрисида маълумот беради. Мисол учун, у жой эгаллаб ётган, бироқ фойдаланилмаётган иловаларни, бир хил ва катта файлларни кўсратиб туради. Шу билан бирга, кэшлаш хизматларини ҳам таклиф қилади.

Қолаверса, Files Go иловасидаги махсус файл менежери маълумотларни бир неча тоифаларга бўлади: иловалар, сурат, видео, аудио, ҳужжатлар, шунингдек юклаб олинган файллар. Яна бир ўзига хос функция сифатида жой эгаллаб ётган файлни Bluetooth орқали бошқа гаджетга "ташлаб қўйиш"ни айтиш мумкин.

Files Go мобил алоқа хизматларининг нархи юқори бўлган ва асосан хотира сиғими чекланган смартфондан кўп фойдаланиладиган ривожланаётган давлатлар аҳолиси учун мўлжалланган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.