Google Street View’да энди Диснейленд бўйлаб сайр қила оласиз!

  •   DiMaX
  •  941
  •  07.03.2018 13:02

Google Street View’да энди Диснейленд бўйлаб сайр қила оласиз!

Технологияларнинг ривожланиши бугунги кун кишиларига турли қулайлик ва имкониятларни тақдим этмоқда. Жумладан, энди уйдан ёки офисдан чиқмасдан, ўтирган жойингизда жаҳоннинг диққатга сазовор жойларига виртуал саёҳат қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: UzVisit – юртимизга панорамали нигоҳ!

Google Street View сервиси дунёнинг турли нуқталаридаги диққатга сазовор нуқталарига интерфаол панорамали суратлар воситасида сайр қилиш имконини тақдим этади. Яқинда ушбу сервисга Уолт Диснейнинг ўнта турли хиёбони бўйлаб виртуал саёҳат қилиш имкони ҳам қўшилди. Масалан, Орландо штатидаги Walt Disney World ёки Калифорния штатидаги Диснейлендга интернет орқали сайр уюштириб, афсонавий манзаралардан баҳра олишингиз мумкин.

Ушбу рўйхатга халқаро маданият ва технологик янгиликлар мавзуларидаги Epcot хиёбонлари, шунингдек, Hollywood Studios ҳам киритилган.

Диққатга сазовор жойлардан бирига виртуал сайрни бошлаш учун, қуйидаги ҳаволалар орқали ўтишингиз мумкин:

Сизга мароқли саёҳат тилаймиз!

ЎҚИНГ: Самарқанд обидаларини виртуал кезиш имконияти туғилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.