Google ва Micromax атиги 31 долларлик смартфон чиқаряпти!

  •   DiMaX
  •  1460
  •  03.01.2018 16:56

Google ва Micromax атиги 31 долларлик смартфон чиқаряпти!

Жорий йил январь ойининг охирига бориб, Ҳиндистоннинг Micromax компанияси Google билан ҳамкорликда ишланган янги смартфонини тақдим этади. Бу хусусда Factor Daily нашри хабар берган.

ЎҚИНГ: Micromax Canvas Infinity — $150 долларлик ҳамёнбоп ромсиз

Micromax’нинг янги смартфони ўз ватанида 2000 рупий қийматида савдога чиқарилади, бу эса тахминан 31 АҚШ долларидан салгина ошади. Мазкур қурилма Android 8 тизимининг кучсиз смартфонларга мўлжалланган махсус талқини – Android Oreo (Go Edition) бошқаруви остида ишлайди. Айтиш керакки, Android Oreo (Go Edition) тизим талқинида Google иловаларининг ишлаши оптималлаштирилган – улар хотира, процессор кучи ва трафикни камроқ талаб этади.

Табиийки, нархига яраша унинг хусусиятлари ҳам анча паст бўлади. Смартфоннинг тезкор хотираси 512 мегабайт ёки 1 гигабайт, ички хотираси эса 8 гигабайт ҳажмга эга бўлиши айтилган. Процессори эса MediaTek ёки Qualcomm’нинг нисбатан эски, арзон ишланмаларидан бири бўлади.

ЎҚИНГ: Ҳиндистонда 1 ойда 4 миллион дона смартфон сотган бренд маълум бўлди

Micromax’дан кейин Intex, Lava ва Karbonn каби ҳинд компаниялари ҳам шунақа арзон Android-смартфонлар чиқара бошлашади, дейилади хабарда. «Камбағалбоп» Android-смартфонлар Ҳиндистондан ташқарида сотилиши ёки сотилмаслиги ҳақда ҳозирча бирор маълумот йўқ. Балки онлайн савдо платформалари орқали олиш мумкин бўлар.

ЎҚИНГ: AliExpress’да буюртма қандай расмийлаштирилади