GSM ва LTE’дан ташқари CDMA стандартида – Perfectum’да ҳам ишлай оладиган Meizu смартфонлари нархлари (2018 йил 18 май)

  •   DiMaX
  •  2982
  •  18.05.2018 17:24

GSM ва LTE’дан ташқари CDMA стандартида – Perfectum’да ҳам ишлай оладиган Meizu смартфонлари нархлари (2018 йил 18 май)

Замонавий уяли алоқада CDMA стандартининг ҳам ўзига яраша ўрни бор. Масалан, Ўзбекистон ҳудудида Perfectum бренди айни шу стандартдаги уяли алоқа хизматларини тақдим этади.

ЎҚИНГ: Шавкат Мирзиёев «мобил қуллик»ни тезда бартараф этиш ҳақидаги қарорни имзолади

Айрим смартфонсозлар ўзларининг баъзи маҳсулотларига шу икки хил стандартни ҳам татбиқ этишади. Хусусан, Ўзбекистонда яқиндан бери расмий кафолат билан сотилаётган Meizu смартфонларининг ҳам шундай моделлари мавжуд. Улар бир вақтнинг ўзида GSM ва LTE’дан ташқари CDMA стандартида ҳам ишлай олади. Айни пайтда булар M5s, M6, M6 Note, Pro 7 смартфонларидир.

Мазкур моделларнинг Ўзбекистон бўйича тавсия этилган нархлари қуйидагича:

  1. Meizu M6 2/16 GB – 949 000 сўмгача
  2. Meizu M5s 3/16 GB – 970 000 сўмгача
  3. Meizu M6 3/32 GB – 1 040 000 сўмгача
  4. Meizu M6 Note 3/16 GB – 1 399 000 сўмгача
  5. Meizu M6 Note 3/32 GB – 1 540 000 сўмгача
  6. Meizu M6 Note 4/64 GB – 1 790 000 сўмгача
  7. Meizu PRO 7 4/64 GB – 2 600 000 сўмгача

ЎҚИНГ: National Geographic учун Meizu 15'да сурат олинди

«Terabayt.uz» сайти ҳамкори – asaxiy.uz онлайн дўкони ушбу смартфонсознинг айрим маҳсулотларини расман савдога қўйган. Мазкур гаджетларнинг барчасига бир йиллик муддатли расмий кафолат берилади.

Айтиб ўтиш ўринлики, ушбу девайсларни нақд пулдан ташқари пластик карточа орқали ҳам, онлайн тўлов воситалари ёрдамида ҳам айни шу нархларга харид қила оласиз. Шунингдек, ҳамкорларимиз харидингизни бутун Ўзбекистон бўйича БЕПУЛ етказиб бериш хизматини ҳам йўлга қўйишган. Бунинг учун иш вақтларида, яъни соат 09:00 дан 19:00 гача +998 (71) 200-01-05 рақамига қўнғироқ қилсангиз кифоя! Илтимос, мурожаат этганингизда, нархларни «Terabayt.uz» сайтидан олганингизни эслатинг.

ЎҚИНГ: Meizu’нинг ҳали расман тақдим этилмаган янги туркум смартфонлари дўконларга аллақачон етиб борган!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!