Ҳали тақдим этилмаган Galaxy A6+’ни илк видеода кўринг!

  •   DiMaX
  •  2130
  •  19.04.2018 11:23

Ҳали тақдим этилмаган Galaxy A6+’ни илк видеода кўринг!

Samsung шу кунларда тақдимотга тайёрлаётган бир қатор ҳамёнбоп ва ўрта нархли смартфонлар ҳақида маълумот бериб келаётирмиз. Интернет кенгликларида шулардан бирининг видеоси пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Сирли рўйхат: Samsung бу йил тақдим қиладиган смартфонлар

Бу – жанубий кореялик гигантнинг Galaxy A6+ русумли қурилмаси. Тўғри, бу смартфоннинг «жонли» олинган видео эмас, балки унинг компьютерда тайёрланган уч ўлчамли модели тасвиридир. Аммо барибир бу лавҳа мазкур смартфоннинг ташқи кўриниши ҳақида тасаввур ҳосил қилишимизга ёрдам беради.

Мана, бирга кўрамиз:

Гувоҳ бўлиб турганингиздек, Galaxy A6+ смартфони Galaxy A туркумидаги катта моделларга имкон қадар яқинлаштирилган. Унинг яна бир жиҳати – қўшалоқ камера ҳатто «катта» Galaxy A8+’да ҳам йўқ.

Яна бир нарсани таъкидлаб ўтамиз: охирги хабарларга кўра, Galaxy A6 ҳамда A6+ моделлари айрим мамлакатлар бозорларига тегишлича Galaxy J8 ва J8+ номлари билан тақдим этилиши ҳам мумкин. Тўғри, бу жуда ғалати, аммо ҳақиқатда шундай бўладими-йўқми – ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Galaxy A6 ва Galaxy A6+: нархи ва техник жиҳатлари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.