Ҳамёнбоп Honor 6C Pro тақдим қилинди

Ҳамёнбоп Honor 6C Pro тақдим қилинди

Huawei компаниясига қарашли Honor бренди Франция ва Европа ҳудудидаги бошқа давлатларда Honor 6C'нинг такомиллашган -- Honor 6C Pro талқинини намойиш қилди.

Honor 6C Pro 5,2 дюймли, 1280х720 пиксел сиғимли дисплей, 8 мегапикселли олд ва 13 мегапикселли бош камера (f/2.2 диафрагма) билан таъминланган. HD дисплей 2.5D шаклидаги қайрилма шиша билан қопланган.

Девайснинг аппарат таъминоти 8 ядроли МТ6750 чипсет, 3 Гб тезкор ва 32 Гб доимий хотира ўрнатилган.

Металл корпуснинг қалинлиги 7,65 мм ва унинг асосий майдонини электр токи сиғими 3000 мА соат бўлган аккумулятор эгаллаган.

2 сим-картали Honor 6C Pro гибрид бўлмачага эга бўлган. Яъни, битта сим-карта ўрнига 128 гигабайтгача бўлган флешкани қўйиш мумкин.

Девайс ўлчамлари: 147,9 x 73,2 x 7,65 мм, вазни — 145 грамм.

Honor 6C Pro Android 7.0 Nougat'га асосланган EMUI 5.1 тизими бошқарувида ишлайди. Смартфон LTE, Wi-Fi (802.11b/g/n), Bluetooth 4.1, GPS/A-GPS/ГЛОНАСС тармоқларини ҳам қўллаб-қувватлайди ва USB Type-C портига эга.

Huawei Honor 6C Pro смартфон бозорига 200 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади. 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.