Ҳамёнбоп Meizu M6 Note расман арзонлашди, Тошкентда ҳам сотилмоқда!

Ҳамёнбоп Meizu M6 Note расман арзонлашди, Тошкентда ҳам сотилмоқда!

Шу йилнинг 23 августида Хитойда Meizu M6 Note смартфонининг тақдимоти бўлиб ўтган эди. Бу мобил алоқа воситаси Meizu компаниясининг Snapdragon процессорига эга илк смартфонидир. Металл корпусли Meizu M6 Note, шунингдек қўш сенсорли, флагманлар даражасида сурат оладиган бош камера билан ҳам таъминланган.

Маълум қилинишча, M6 Note хотира сиғимидан келиб чиқиб 200-300 юан ёки $30-45 долларга арзонлашган.

Унинг дастлабки баҳоси қуйидагича бўлган:

3 + 16 ГБ = 1099 юан ($165)
3 + 32 ГБ = 1299 юан ($196)
4 + 32 ГБ = 1499 юан ($227)
4 + 64 ГБ = 1699 юан ($255)

Meizu кеча смартфоннинг янги нарх-навосини эълон қилди. Унга кўра смартфон талқинига кўра қуйидагича нархланган:

3 + 16 ГБ = 899 юан ($136)
3 + 32 ГБ = 999 юан ($151)
4 + 32 ГБ = 1299 юан ($196)
4 + 64 ГБ = 1499 юан ($227)

Meizu M6 Note фаблети 5.5 дюймли, Full HD сиғимли дисплейга, 8 ядроли ва 2 ГГц частота тезлигида ишлайдиган Snapdragon 625 процессорига эга бўлган. Шунингдек, смартфонга Adreno 506 видео-картаси ўрнатилган. Маълум қилинишича, смартфон платформаси аввалги авлод фаблетларининг платформасидан 71% самаралироқ ишлайди. Смартфон аккумуляторининг электр токи сиғими 4000 мА соат. Унга 18 ваттли mCharge тезкор қувватлаш технологияси жорий қилинган.

Сурат олишда тенгсиз арзон смартфон!
Meizu M6 Note орқа панелидаги қўш сенсорлардан бирининг пиксел сиғими 12 мегапиксел (Sony IMX362), пиксел ҳажми 1.4 мкм, ёруғлик линзасининг ҳажми f/1.9. Ёрдамчи сенсор учун 5 мегапикселли модул танланган. Бош камерада Dual PD тезкор автофокус жорий қилинган. Бу функция сурат фокусини 0.03 секунд ичида белгилай олади.

Ўқинг: "Кучли сураткаш" Meizu M6 Note тақдим қилинди

Яна бир муҳим жиҳати -- смартфондаги LED-фоточақноғи 4 элементли. Шунингдек, селфи-камера учун 16 мегапикселли камера модули танланган.

Meizu M6 Note аллақачон юртимизда ҳам сотилмоқда. Унинг 3/32 ГБ талқини учун 230 АҚШ доллари сўралмоқда.

Тақдимот куниёқ унинг бозорда машҳур ҳамёнбоп Xiaomi Redmi Note 4X'га қарши курашиши айтилган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.