Ҳамёнбоп Mi A2'да олинган илк суратлар сифати – ҳайратомуз!

Ҳамёнбоп Mi A2'да олинган илк суратлар сифати – ҳайратомуз!

Шу йилнинг 24 июлида Испания пойтахти Мадридда Mi A2 смартфони тақдим қилинган эди. Mi A2 корпуси сифатли ҳамда пластик улоқлардан холи услубда тайёрланган. Шу жиҳати билан унинг корпуси Redmi туркумидаги ҳозирги моделлардан фарқ қилади. Компания бу гал яхши чипсетни ҳам қизғонмаган.

Mi A2 бизга яхши таниш Qualcomm Snapdragon 660 чипига эга бўлган. Xiaomi'га кўра, Antutu бенчмаркида гаджет 140,000 балл, яъни ўтган йилги Mi A1 моделидан (64,523) анча-мунча кўп балл тўплаган. Mi A2 тезкор хотираси 4/6 гигабайтли, доимий хотира 64/128 гигабайтли.

Яхши чипга эга бўлгач, девайснинг камера имкониятлари ҳам ошади ...

Mi A2 бош камерасида икки объективли: 12 мегапикселли IMX486 сенсори ҳамда 20 мегапикселли Sony IMX376 сенсори. Уларнинг ҳар иккаласидаги ёруғлик тақсимлайдиган диафрагма f/1.75 стандартли. Яъни, жуда ҳам яхши. Натижада, сенсорларнинг пиксел ўлчам ҳам катталашган - 1.25 микрон пиксел ва 2 микрон пиксел. Xiaomi тақдимотда Mi A2 камера имкониятларини Samsung Galaxy A8 билан таққослаб, ўз смартфони бу борада илғор эканини айтди. Айниқса, ёруғлик паст шароитда сурат олишда Mi A2 ўз соҳибини хурсанд қилади.

Xiaomi томонидан маълум қилинишча, иккинчи – 20 мегапикселли сенсорга татбиқ қилинган 'Super Pixel' технологияси ёрқин суратлар оилш учун айни муддао. Mi A2 модели портрет олишда "сунъий онг"га таянади.

Mi A2 селфи камераси ҳам ёмон эмас -- 20 мегапикселли. Селфи учун ҳам фотчақноқ ҳам мавжуд. Селфи камерада ҳам орқа фони ғира-шира қилинган суратлар олиш мумкин.

Яна бир ўзига хос жиҳат -- Google Lens! Google Lens сурат ва манзарани таҳлил қилади. Google Assistant - ақлли ёрдамчиси, Google Photos иловаси фотосурат билан ишлаш имконини оширади.

290 АҚШ долларидан сотиладиган Xiaomi Mi A2 моделининг камерасида олинган қуйидаги суратларга баҳо беринг.

Xiaomi Mi A2 техник жиҳатлар:

Алоқа тармоғи: GSM (850/900/1800/1900 МГц), WCDMA/HSPA (900/1800/1900/2100 МГц), FDD-LTE (B1, B3, B5, B7, B8, B20, B34, B38, B39, B40, B41), TD-SCDMA, CDMA;

Платформа: Android Oreo (Android One);

Дисплей: 5,99", 2160 х 1080 белги, 18:9, 403ppi, 1500:1, IPS, 2,5D шаклидаги Gorilla Glass 5 шишаси;

Камера: қўш, 12 Мп, (Sony IMX486, 1,25 мкм, f/1.75) + 20-Мп (Sony IMX376, 2 мкм, TetraCell, f/1.75), 4К@30fps;

Олд камера: 20 Мп, Sony IMX376, 2 мкм, Super Pixel, HDR;

Процессор: 8 ядро, 4 x 2,2 ГГц + 4 x 1,8 ГГц, Qualcomm Snapdragon 660;

График чип: Adreno 512 650 МГц;

Оператив хотира: 4/6 ГБ LPDDR4X;

Доимий хотира: 32/64/128 ГБ eMMC 5.1;

Хотирани кенгайтириш: йўқ;

Бошқа жиҳатлар: GPS, ГЛОНАСС, Bluetooth 5.0 HID, Wi-Fi (802.11a/b/g/n/ac), 2x2 MU-MIMO, USB Type-C;

nano-SIM: 2 та сим-карта;

Бармоқ изи сканери: бор;

Аккумулятор: 3010 мА соат, QuickCharge 3.0 18W тезкор қувватлаш;

Ўлчамлари: 158,7 х 75,44 х 7,3 мм;

Вазни: 168 грамм.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.