Ҳамёнбоп Nokia 3 (2018) орқа панелини илк «жонли» суратда кўрамиз

  •   DiMaX
  •  333
  •  17.05.2018 16:12

Ҳамёнбоп Nokia 3 (2018) орқа панелини илк «жонли» суратда кўрамиз

Жорий йилнинг 29 май куни Москва шаҳрида HMD Global компаниясининг тадбири бўлиб ўтади. Унда бир қатор қурилмалар, жумладан, ўтган йили тақдим этилган Nokia 3, Nokia 5 ҳамда Nokia 2 смартфонларининг янгиланган моделлари намойиш этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Nokia 3 & Xiaomi Redmi Note 4: ҳамёнбопликда биринчилик учун жанг

Интернетда тахминий Nokia 3 (2018) смартфонининг орқа панели «жонли» акс эттирилган фотосурат тарқалди. Унга кўра, HMD Global бу йилги моделда камида орқа панелни янгилайди.

Ушбу панелнинг тўғри тўртбурчак шаклидаги қаттиқ пластикдан ясалганига қараганда, бу айнан янгиланган Nokia 3 смартфонига тегишли. Зеро, Nokia 5 корпуси бурчаклари бироз думалоқланган ва чеккалари ҳам бироз эгик.

Кўриб турганингиздек, Nokia 3 (2018) гаджетида камера модули, бренднинг кейинги пайтлардаги бошқа смартфонлардаги каби, тиккасига бироз узайтирилган. Унинг остида эса бармоқ изи сканери жойлашган (оригинал Nokia 3 моделида у йўқ эди). Демак, янгиланган смартфоннинг олд панелида жой кўпроқ қолади ва шунинг эвазига экрани каттароқ бўлади.

Орқа панелдаги «Android One» логотипи мавжудлигидан келиб чиқсак, бу йилги Nokia 3 ҳам Google компаниясининг «тоза» Android тизимли дастурининг бир қисми бўлади.

HMD Global компанияси арзон Nokia 3 (2018) моделидан ташқари, ўрта нархли Nokia 5 (2018) смартфонини ҳам Россия пойтахтидаги анжуманида тақдим этиши кутилаётир.

ЎҚИНГ: Nokia яна битта смартфон тайёрлаяпти экан!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.