Ҳамёнбоп Nokia смартфонининг тақдимот куни маълум

  •   DiMaX
  •  1757
  •  16.09.2017 10:22

Ҳамёнбоп Nokia смартфонининг тақдимот куни маълум

HMD Global раҳбарлиги остида шу пайтгача ишлаб чиқарилган замонавий Nokia смартфонлари тизими ҳозирда Nokia 3, 5, 6 ва 8 моделларидан иборат. Энди тез орада булар қаторига ҳамёнбоп Nokia 2 ҳам қўшилади, деб ёзади Gizmochina.

Хабарга кўра, ушбу смартфон яқин орада – 5 октябрда расман намойиш этилади. Таниқли инсайдер Эван Бласс эса Nokia 2 қурилмасининг суратларини ҳам эълон қилди.

Ҳамёнбоплигига яраша, Nokia 2’нинг турли параметрлари ҳам сал «бундайроқ». Масалан, корпуси оддий пластикдан қилинган, смартфонда бармоқ изи сканери ва қўшалоқ модулли камера йўқ. Аммо муҳим ижобий жиҳатларидан бири – аккумуляторининг сиғими нақ 4000 мА/соатга тенг!

Nokia 2’нинг ҳозиргача маълум бўлган бошқа хусусиятлари қуйидагилардир:

  • Дисплей: 5 дюймлик;
  • Чип: Snapdragon 212;
  • Тезкор хотира: 1 ГБ;
  • Камера: асосийси – 8 Мп, олд камера – 5 Мп;
  • Операцион тизим: Android 7 Nougat.

Бу гаджет ҳақида бошқа маълумотлардан ўз вақтида хабардор бўлиб туриш учун биздан узоқлашманг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!