Ҳамёнбоп смартфон ҳақида тавсиф-блогпост ёзинг ва MDC Uzbekistan’дан смартфон ютиб олинг!

  •   DiMaX
  •  2126
  •  25.04.2018 13:21

Ҳамёнбоп смартфон ҳақида тавсиф-блогпост ёзинг ва MDC Uzbekistan’дан смартфон ютиб олинг!

Хабарингиз бор, ҳозирда ўзбек блогерлари чемпионати айни авж палласида. Смартфонлар ишлаб чиқарадиган MDC бренди мазкур чемпионат учун «Ҳамёнбоп смартфонлар ҳақидаги энг яхши тавсиф-блогпост» номинациясини жорий қилган. Ушбу тавсифлар чемпонатнинг расмий сайтига жойлаб борилади.

Ҳозирги кунга келиб жаҳонда мобил технологияларга бўлган талаб шиддат билан ўсиб бормоқда. Шундай юқори талабни ҳисобга олган ҳолда, кўплаб технологик компаниялар истеъмолчиларга яхши техник хусусиятларга эга ҳамёнбоп қурилмаларни ишлаб чиқармоқда. Табиийки, бундай ёндашув мобил технологиялар соҳасида кўплаб трендларни юзага келтирмоқда.

«Ҳамёнбоп смартфонлар ҳақидаги энг яхши тавсиф-блогпост» номинацияси учун чемпионат иштирокчиларидан айни кунда тақдим этилган ёки этилаётган яхши техник параметрлар билан таъминланган ҳамёнбоп (!) смартфон(лар) тўғрисида ёзилган таҳлилий ёритилган матнли-тавсифлар (ичида фото, видео, графика элементлари билан) шаклидаги материаллар қабул қилинади. Тавсифда смартфоннинг хусусиятлари батафсил ва таққосан кўрсатилган бўлиши керак. Материалнинг сифати ва баён усулига алоҳида эътибор берилади.

Номинация ғолиби ахборот технологияларини ўзбек тилида ёритадиган таниқли Terabayt.uz сайти таҳририяти томонидан аниқланади. Мазкур номинация бўйича Блогерлар чемпионати иштирокчилари орасидан бир нафар ғолиб бўлиши мумкин. Номинация ғолиби қўш камерали ва HD-экран билан жиҳозланган ноодатий дизайндаги MDC Prime Lite смартфони билан тақдирланади.

ЎҚИНГ: MDC Prime Lite – Ўзбекистондаги энг ҳамёнбоп қўш камерали смартфон