«Ҳамёнбоп смартфонлар кушандаси» — MAZE Blade сотувга чиқди

«Ҳамёнбоп смартфонлар кушандаси» — MAZE Blade сотувга чиқди

Хитойнинг энг ёш смартфон ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган MAZE компанияси жозибадор дизайн ва муносиб аппарат таъминот тизими жам қилинган, шу билан бирга жуда арзон Blade номли смартфонини $129,99 доллардан сотувга чиқармоқда. Унга компания «ҳамёнбоп смартфонлар кушандаси» деган лақаб қўйган.

Смартфоннинг диагонали 5,5 дюймли дисплейининг пикселлар сиғими 1920 × 1080 белгига тенг, яъни FullHD. Унинг аппарат таъминот тизими 8 та ARM Cortex-A53 ядроларидан иборат MediaTek MT6753 процессори, Mali T720 видео-картасида ишлайди. Процессорнинг частота тезлиги 1,3 ГГц.

MAZE Blade алюминий корпус билан таъминланган. Смартфон орқа панели жилодор, корпус атрофи металл рамка билан ўралган.

Мобил алоқа воситасининг бош камера сенсори 13 мегапикселли, бўлиб унга Sony IMX214 датчиги ўрнатилган ва оптик барқарорлаштириш ҳамда авто-фокуслаш тизимлари, Dual-LED 2 тусли фоточақноқ билан таъминланган. Смартфоннинг олд панелига 8 мегапикселли Sony IMX179 датчиги ҳамда f/2,0 юқори диафрагмаси ўрнатилган. Гаджет 3 ГБ оператив хотирага, 32 ГБ доимий хотира ва microSD қўшимча хотирани ўқийдиган бўлмачага эга.

MAZE Blade симсиз алоқанинг 2/3/4G, Wi-Fi 802.11b/g/n ҳамда Bluetooth 4.0, GPS/ГЛОНАСС тизимларини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, гаджетда бармоқ излари сканери, Micro-USB порти ва 3,5-мм ҳажмли аудио коннектор ўрнатилган.

Телефон аппаратининг ўлчовлари: 158,5 × 77 × 8 мм, вазни — 190 грамм. Смартфон қувватни сиғими 3000 мА соат аккумулятор. Дастурий платформа учун Android 6.0 Marshmallow операцион тизими ўрнатилган.

$129,99 доллар турадиган смартфонга 26 апрелга қадар GearBest, iGoGo, DealsMachine, Everbuying онлайн-дўконларида буюртма бериш мумкин. Maze Blade тўғрисидаги барча маълумотлар ишлаб чиқарувчининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!