Ҳамёнбоп Xiaomi Mi A1 AliExpress'да рекорд даражада арзонлашди

Ҳамёнбоп Xiaomi Mi A1 AliExpress'да рекорд даражада арзонлашди

Xiaomi компанияси шу йилнинг 5 сентябрида Google компанияси билан ҳамкорликда Xiaomi Mi A1 смартфонини тақдим қилган эди. Мазкур мобил телефоннинг бошқа моделлардан энг катта фарқи -- у ишлаб чиқарувчининг MIUI прошивкаси эмас, Google'нинг Android One тизимига эга бўлади. Xiaomi Mi A1 — Xiaomi'нинг Android One тизимида тақдим қилинган илк смартфони. Смартфон Google'дан янгиланишларни мунтазам олиб туради.

Қўш сенсорли илғор бош камерага эга бўлган Xiaomi Mi A1 12 сентябрдан бошлаб халқаро бозорда 230 АҚШ долларидан ( 4+64 ГБ талқини) сотувга чиқарилган эди.

Шу кунларда AliExpress савдо платформасида ташкил қилинаётган акция доирасида Xiaomi'нинг Mi A1 смартфони $212 АҚШ долларидан сотилмоқда. Бу акция муддати чегараланган.

Android 7.1.2 Nougat операцион тизимида ишлайдиган Xiaomi Mi A1'да русча "прошивка" ҳам мавжуд ва смартфон LTE'нинг 4G тармоғида ишлайди.

Экспертларнинг фикрича, металл корпусли Xiaomi Mi A1 бугунги кунда ҳамёнбоп смартфонлари билан танилган Xiaomi'нинг ўз нархига муносиб энг яхши мобил алоқа воситаси. Шунингдек, Google шу йил охирига қадар Xiaomi Mi A1 модели сўнгги Android 8.0 Oreo тизимига эга бўлишини ҳам эълон қилган.

Смартфон ниҳоятда жозибадор дизайнда. Жумладан, унинг корпус қалинлиги 7,1 мм. Корпус ёнларига силлиқ қайрилган дизайнда ишлов берилган. Орқа панелда бармоқ излари сканери жойлашган. Экран ҳимоя шишаси билан қопланган. Дисплей бўйлаб 2.5D эффектига эга шиша ётқизилган.

Қисқача техник тавсиф:
Экран: 5.5", Full HD, IPS
Чип: Snapdragon 625;
Хотира: 4 ГБ тезкор, 64 ГБ доимий, microSD -- 128 ГБ;
Бош камера: 12 + 12 Mp;
Олд камера: 5 Mп;
Батарея: 3080 мА соат;

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 16 октябрь ҳолатида «Малика» савдо марказида Mi A1 модели (64 gb) 2 227 500 сўмдан сотилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.