Ҳақиқий ромсиз смартфон қанақа бўлишини Sharp кўрсатиб қўймоқчи!

Ҳақиқий ромсиз смартфон қанақа бўлишини Sharp кўрсатиб қўймоқчи!

Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғидаги Sharp компанияси расмий аккаунтида янги смартфон тизери пайдо бўлди. Унинг олд панели юз фоизга экрандан иборат бўлиб, роми умуман йўқ, деб ёзади GizChina сайти.

Тизерда ромсиз экран скриншоти кўрсатилган ва «оригинал бўл» ёзуви туширилган. Буларнинг барчаси компаниянинг Европа бозорига қайтиш режаларига ҳамда Sharp Mobile вакилининг май ойидаги сўзларига мос келади. Компания ўшанда, шу йил декабрда барчага «ўз телефонини алмаштиришга мажбур қиладиган» смартфонни кўрсатишга ваъда берганди.

Афтидан, ҳали экранларнинг ромсиз бўлиши трендга айланмасидан анча олдин ҳам Aquos Crystal ромсиз смартфонларини ишлаб чиқарган Sharp компанияси яна урфдан бир қадам олдинга чиқиб олишни кўзлаган.

Тўғри, корпуснинг олд панели бутунлигича фақатгина экрандан иборат ва атрофи ҳам ромсиз бўлса, у ҳолда камера, динамик, биометрик сенсорлар ва бошқалар қаерга жойлаштирилиши ҳозирча маълум эмас. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлиш учун биздан узоқлашманг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.