Ҳақиқий Samsung Galaxy телефони қандай бўлади?

  •   Saroy
  •  1215
  •  15.05.2018 17:47

Ҳақиқий Samsung Galaxy телефони қандай бўлади?

Кўпчиллик истеъмолчилар қурилма сотиб олишда тежамкорлик қиламан деб турли эълонларга алданиб қолади. Қурилмани расмий савдо тармоқларидан олсангиз, унда хавотирга ўрин йўқ, чунки улар фақат оригиналь гаджетларни сотади.

ЎҚИНГ: Самсунг баъзи «байроқдор» смартфонларини янгиланишлар билан таъминлашни тугатмоқда

Агар сизга компания бренди остида чиқарилган қалбаки смартфонни ярим нархига таклиф этса, билмай харид қиласиз ва хурсанд бўласиз. Маълум вақт ўтгандан кейингина қалбаки телефон олганингизни тушинасиз.

Хўш, Samsung Galaxy’нинг аслини қалбакисидан қандай ажратса бўлади? Буни билишнинг бир неча усуллари бор.

Сервис коди ёрдамида текширса бўлади

Бу ҳар қандай Galaxy смартфонини текширишнинг энг осон ва оддий усули ҳисобланади.  Компаниянинг барча қурилмасида махфий код бўйича ёқиладиган махсус меню бор.

  1. Рақамтергич иловасини очинг.
  2. *#7353# кодини теринг.
  3. Экранда телефон компонентларини тестдан ўтказувчи турли опциялар мавжуд бўлган меню пайдо бўлиши керак.
  4. Агар ушбу меню пайдо бўлса, демак қурилма оригиналь.

IMEI рақами бўйича текшириш.

IMEI рақами бўйича текшириш унчалик ишончли эмас, лекин кўп ҳолларда у ҳақиқатан ҳам ёрдам беради. Аниқлаш жараёни ҳам мураккаб эмас, атиги икки босқичдан иборат:

Аввал бошда телефоннинг IMEI рақамини аниқлаш керак. Бунинг учун рақамтергичда *#06# сервис кодини чиқаринг ва шу заҳотиёқ уни экранда кўрасиз. У шунингдек, қурилма қутисида бор ва сиз рақамларни солиштиринг (рақамлар бир хил чиқиши керак). 

ЎҚИНГ: Samsung компанияси Note 8 олган илк суратларни эълон қилди

Энди Samsung компанияси сайтига кирамиз ва IMEI’ни чиқарамиз. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бу йўл билан фақат Samsung Galaxy S7 дан кейинги телефонларни текширишингиз мумкин. IMEI рақамини чиқаринг ва текшириш учун “Check” тугмасини босинг. Агар қурилма оригиналь бўлса у ҳақда маълумот чиқади.

Маъқул келган смартфоннинг тавсифини ўрганинг

Агар сиз маъқул келган телефонингизнинг тавсифини аввалдан ўрганиб чиққан  бўлсангиз, бу сизга оригиналдан қалбакисини ажратишга ёрдам беради. Гап шундаки, нусхаси сезиларли равишда ўзига хосликка эга бўлади ва шу боис фарқини билиш қийинчилик туғдирмайди.

 Сотувчидан қурилмани  Antutu, Geekbench ва GFXBench каби оммалашган бенчмаркаларда тестдан ўтказишни илтимос қилинг,  кейин скриншотни ташлаб беришни сўранг. Одатда, у бу ишни қилишдан бош тортади ва бу ҳам қурилманинг оригинал эмаслигини тасдиқлайди.  Шунингдек,телефонингизга AIDA64 дастурини ҳам ўрнатиб олинг, у экранга тўлиқ тавсифни чиқариб беради.

Ушлаб кўриб ҳам билса бўлади

Оригиналнинг қалбакисидан фарқини уни қўлга олиб ҳам билса бўлади, агар бунинг имкони бўлса, албатта. Дуконга борганингизга қадар Samsung гаджетини қўлда ушлаб кўрган ва унинг қандай материалдан қилингани ҳақда озми-кўпми тасаввурга эга бўлгансиз.

Агар кейинги марта қўлингизга унинг нусхаси тушса, сиз шу заҳотиёқ фарқини биласиз. Чунки қалбакиси ёмон материалдан қилинган ва сиғими оз аккумулятор қўйилган бўлади. Оригинали албатта оғирроқ  ва яхши йиғилган бўлади.

Манба: galaxy-droid.ru

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Saroy

Ахборот технологиялари янгиликларини кузатиб бориш, соҳа тараққиёти билан ҳамнафас бўлиш, рўй бераётган ўзгаришларни сайт мухлислари билан баҳам кўришни истайман.