Ҳар бир сотилган iPhone X Samsung'га Galaxy S8'дан кўпроқ пул келтирмоқда

Ҳар бир сотилган iPhone X Samsung'га Galaxy S8'дан кўпроқ пул келтирмоқда

Samsung компанияси iPhone X'ни тайёрлаш жараёнида Apple'нинг энг йирик таъминотчиси ҳисобланади.

Samsung iPhone X учун нима тайёрлаб беради?
Samsung iPhone X учун тайёрлайдиган энг мураккаб (шунингдек, энг қиммат) таркибий қисм, бу — янги OLED-экран ҳисобланади. Бу «эксклюзив» дисплей Samsung томонидан шахсан Apple буюртмаси асосида тайёрланган. Шу билан бирга, The Wall Street Journal нашрига кўра, кореялик ишлаб чиқарувчи iPhone X учун батарея ва конденсаторлар ҳам етказиб беради.

Samsung iPhone X'нинг савдосидан жами қанча даромад топади?
Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, кореялик ишлаб чиқарувчининг чўнтагига ҳар бир сотилган iPhone X'дан 110 доллар миқдоридаги маблағ келиб тушади. Бу -- компания ишлаб чиқараётган Galaxy S8'нинг таркибий қисмларидан келиб тушадиган фойдадан ҳам кўпроқ даромад дегани.

«Samsung, iPhone X учун етказиб берган таркибий қисмлар учун жами 4 млрд АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ишлаб олади. Ҳаттоки ўз флагмани смартфони бўлмиш Galaxy S8'нинг таркибий қисмлари ҳам компанияга шунча даромад келтирмайди», — деб ёзишмоқда экспертлар. Яъни, бунда Samsung'нинг бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи Samsung Mobile компаниясининг қанча даромад олиши назарда тутилган.

Таҳлиллардан маълум бўлишича, Apple 2019 йилгача жами 130 миллион дона iPhone X сотишга муваффақ бўлади. Ва, унинг ҳар бири учун ўз рақибига 110 доллар соф фойдани тутқазиб қўяди. Шунингдек, Samsung ҳам шу давр оралиғида сотилган Galaxy S8'нинг ҳар биридан 202 доллардан даромад кўради. Бу тахминан 50 миллион доллар дегани. Яъни, кўриб турганингиздек, iPhone X бир неча маротаба кўп сотилиши эвазига Samsung'га савдодан яхшигина улуш тегади.

Яна бир гап
CLSA инвестиция агентлигига кўра, янги iPhone учун ҳозирга қадар берилган буюртма суммаси Samsung даромадининг 3 дан бир қисмини ташкил қилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.