Ҳар иккала камераси 24 мегапикселли, юзни 0,1 сонияда танийдиган смартфон чиқяпти!

Ҳар иккала камераси 24 мегапикселли, юзни 0,1 сонияда танийдиган смартфон чиқяпти!

Хитойнинг Vivo компанияси 21 сентябрда Пекинда бўлиб ўтадиган тадбирда ўзининг X20 моделини тақдим этади. Бу ҳақда ишлаб чиқарувчи Weibo ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунти орқали хабар берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ромсиз смартфон 5,8 дюйм диагоналга ва 1080 x 2160 пикселли сифатга эга AMOLED-дисплей билан жиҳозланган.

Vivo X20’нинг орқа панелидаги асосий камераси қўшалоқ объективли бўлиб, селфи-камераси ҳам ундан қолишмайди. Олд камера ҳам 24 мегапикселли бўлиб, шу камера орқали телефонни атиги 0,1 сониялик муддатда блокировкадан чиқариш мумкин.

Девайсга Qualcomm Snapdragon 660 процессори ҳамда 6 гигабайтлик тезкор хотира ўрнатилган. Аккумуляторининг сиғими 3500 мА/соатни ташкил этади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.