Ҳар қандай предметни ўлчайдиган смарт-ручка яратилди (видео)

Ҳар қандай предметни ўлчайдиган смарт-ручка яратилди (видео)

Бирор нарсанинг ўлчовларини аниқлаш ҳақида гап кетса, биринчи навбатда, турли чизғичлар, рулетка ёки ленталар кўз олдимизда гавдаланади. Бироқ яқин келажакда ихтиро этиладиган гаджетлар бундай юмушларни инновацион усулда бажариши мумкин бўлади.

4PDA нашрининг маълум қилишича,  Instrumments компанияси мана шу мақсадда Instrumments 01 номли махсус гаджетни ишлаб чиқди. Янги аксессуар кичикроқ ручка ёки маркер шаклида ясалган, қурилманинг бир учида махсус гардиш ва лазердан иборат ўлчов механизми жойлашса, унинг иккинчи учи ручка, стилус ёки қалам вазифасини бажаради.

Фирма мутахассисларининг айтишича, гаджет 0,1 мм аниқликда предметларнинг ўлчамини ўлчаши мумкин. Ўлчанган буюмнинг ўлчовлари бир вақтнинг ўзида смартфонда акс эттирилади. Шунингдек, смартфондаги илова орқали натижаларни бошқариш ва улашиш мумкин.

Модель декабрь ойида сотувга чиқарилади, нархи 149 доллар атрофида бўлиши маълум қилинган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!