Ҳар қандай Android-смартфонни энди Windows 10’га айлантира оласиз!

  •   DiMaX
  •  890
  •  14.02.2018 10:04

Ҳар қандай Android-смартфонни энди Windows 10’га айлантира оласиз!

Microsoft компаниясининг Windows 10 Mobile операцион тизими муваффақиятсизликка учраганидан хабарингиз бор. Шу боис ҳам компания мазкур тизим ихлосмандларига ҳам Android’га ўтишларини тавсия этган.

ЎҚИНГ: Windows 10 Mobile «вафоти»ни Microsoft тан олди

Лекин Windows 10 Mobile интерфейсини яхши кўриб қолган унинг ишқибозлари Android’га унча кўника олмай юрган бўлишлари ҳам мумкин. Шуни эътиборга олиб, «яшил роботчали» смартфонлар учун махсус илова ишлаб чиқишган. Қизиғи – бу махсус лаунчер Microsoft компаниясининг эмас, балки умуман бошқа, мустақил дастурчиларнинг маҳсулотидар.

Хуллас, Google Play каталогида яқинда SquareHome 2 номли илова пайдо бўлган, у қурилманинг интерфейсини худди Windows 10 Mobile’дагига ўхшатиб ўзгартирувчи лаунчердир. Уни ўрнатиб, ишга туширишингиз билан ўз-ўзидан смартфонингизда ҳаммаси худди Windows-смартфондагидек бўлиб  қолади. Аммо истасангиз, унинг созламаларини ўзгартиришингиз ҳам мумкин. Масалан, виджетлардан турли ҳажм ва ўлчамдаги плиткалар ясасангиз, сўнг эса уларни жилдларга айлантирсангиз ва бошқа кўплаб ишларни амалга оширсангиз бўлади.

ЎҚИНГ: Microsoft’нинг янги иловаси смартфонингиз блокировка экранига қўшимча имкониятлар бахш этади

Ҳар қандай Android-смартфонни Windows 10’га айлантирувчи илова «жонли» плиткаларни қўллаб-қувватлайди – улар календардаги энг долзарб воқеаларни, янгиликлар тасмаларини ва бошқаларни акс эттириши мумкин. SquareHome 2 аслида смартфонга Microsoft’нинг «плиткали» операцион тизимининг ўзини ўрнатмайди, албатта, аммо у Windows Phone смартфонларидаги ташқи кўриниш ва навигация усулларини сақлаб қолган.

SquareHome 2 дастурини мана бу ҳавола орқали Google Play маркетидан мутлақо бепул кўчириб олиб ўрнатиш мумкин. Лекин унинг янада бой функцияларига эга бўлиш пуллидир – лицензия калитини 5 АҚШ доллари эвазига харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Android учун антиқа лаунчер – дастурчилар услубида!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.