Ҳарорат телефонга қандай таъсир қилади?

Ҳарорат телефонга қандай таъсир қилади?

Юртимизда қиш. Бироқ кўчага чиқиб, баҳор ҳавосини ҳис қиласиз. Ҳозирча қиш аввалгиларидан кўра иссиқроқ бўлиб турибди. Майли, эрта-индин қиш қайта қилич ялонғочласа, ажаб эмас. Гапни ҳаводан бошлаганимизнинг сабаби бор, албатта. Яъни мавзу совуқнинг бизнинг доимий ҳамроҳимиз бўлган смартфонларга таъсири. Яқинда Hi-Tech Mail.Ru сайти машҳур гаджетларнинг совуққа қанчалар бардошли эканини синовдан ўтказди ва маълум хулосаларни эълон қилди.

Энг чидамлилар

Синов учун Apple iPhone 6, Lenovo Vibe Shot, Samsung Galaxy S6 edge, Sony Xperia Z5 Compact ва LG Class смартфонлари танланди. Шуни олдиндан маълум қилиш мумкинки, бу синовда биринчи ўринни япон флагмани Sony Xperia Z5 Compact эгаллади. У нафақат совуққа,балки сувга ҳам чидамли экани аниқланди. Apple iPhone 6 эса музлаб қолди. Умуман олганда, ҳеч бир маҳсулотни -15°C даража совуқда ишлатмаслик тавсия қилинади.

Дастурчилар фикри

-15°C даража совуқда Apple iPhone 6 ўзининг яхши томонларини кўрсата олмади. Гап шундаки, мазкур смартфон ишлаб чиқарувчилари уни 0°C дан паст ва 35 °C дан юқори ҳароратда фойдаланмасликни маслаҳат бермоқда.

Apple iPhone 6 16GB

  • ОТ: iOS 8
  • Процессор: Apple A8
  • Ўрнатма хотира: 16 ГБ
  • Фото ҳажми: 8 Мпикс
  • Экран диагонали: 4.7

Ана шундай тавсия Samsung мутахассислари томонидан ҳам берилди.

Samsung Galaxy S6 Edge 32GB

  • ОТ: Android 5.0
  • Процессор: Samsung Exynos 7420
  • Оператив хотира: 3 ГБ
  • Ўрнатма: 32 ГБ
  • Фото ҳажми: 16 Мпикс
  • Экран диагонали : 5.1

Қуйидаги ҳолатларда кафолат мажбуриятлари бажарилмайди: агар телефон синса, сувга тушиб кетса, баланд ёки паст ҳароратда ишлатилса, емирилса, оксидланса, қурилманинг ичига турли буюмлар, суюликлар, ҳашаротлар тушса…

LG, шунингдек, Huawei ва бошқа кўпгина смартфонларни ҳам 0°C паст ва 35 °C дан юқори ҳароратда ишлатиш тавсия этилмайди.

LG Class

  • ОТ: Android 5.1.1
  • Процессор: Qualcomm Snapdragon 410
  • Оператив хотира: 1.5 ГБ
  • Ўрнатма хотира: 16 ГБ
  • Фото ҳажми: 13 Мпикс
  • Экран диоганали: 5

LG мутахассисларининг қайд этишича: Жуда паст ва жуда юқори ҳароратда телефон бузилиши, синиши ва ҳатто портлаши мумкин.

Lenovo  смартфонларининг ишлаш диапазони: -10дан +35 °C гача.

Lenovo Vibe Shot

  • ОТ: Android 5.0
  • Процессор: Qualcomm Snapdragon 615
  • Оператив хотира: 3 ГБ
  • Ўрнатма хотира: 32 ГБ
  • Фото ҳажми: 16 Мпикс
  • Экран диагонали: 5

Sony мутахассислари эса ўз смартфонлари иссиқ ва совуққа бардошли эканини айтишди: -10 дан +45 °C гача.

Sony Xperia Z5 Compact

  • ОС: Android 5.1
  • Процессор: Qualcomm MSM 8994 Snapdragon 810
  • Оператив хотира: 2 ГБ
  • Ўрнатма хотира: 32 ГБ
  • Фото ҳажми: 23 Мпикс
  • Экран диагонали: 4.6

Бироқ, синовда иштирок этмаган яна бир смартфон борки, бу борада у мутлоқ устунлик ёхуд рекорд кўрсаткичга эга. Бу Acer Liquid Z630. Мазкур смартфонни -10 дан +50 °C гача бўлган ҳароратда қўрқмай ишлатишингиз мумкин.

Acer Liquid Z630

  • ОТ: Android 5.1.1
  • Процессор: MediaTek MT6735
  • Оператив хотира: 2 ГБ
  • Ўрнатма хотира: 16 ГБ
  • Фото ҳажми: 8 Мпикс
  • Экран диагонали: 5.5

Шу ўринда савол туғилади: ҳозирги смартфонлар кучли совуққа бардош бера олмаса, Шимолий Қутбда яшовчилар нима қилади? Телефон ишлатмайдими?

Агар юқоридаги кўрсаткичлар рост бўлса, Арктикада етакчи брендларга “нон” йўқ. Чунки у ерларнинг ўз “бўриси” бор. Маълумотларга кўра, кучли совуқ бўлдиган жойларда, жумладан,  Арктиканинг барча нуқталарида махсус Iridium телефонлари ишлатилар экан.

Гувоҳи бўлганингиздек, ҳарорат смартфонларга салбий таъсир ўтказади. Шунинг учун белгиланган даражадан юқори ҳолатларда телефондан фойдаланмаган маъқул.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.