Ҳарвард профессори университетлар инқирозига сабаб бўладиган омилни айтди

Ҳарвард профессори университетлар инқирозига сабаб бўладиган омилни айтди

Америка Қўшма Штатларида бугунги кунда 4 мингтага яқин коллежлар фаолият кўрсатмоқда. Бу коллежларда 12 йиллик мактаб тизимини битирганлар таълим олишлари мумкин. Улар даражасига кўра университетга тенглаштирилган. Harvard университети Бизнес Мактаби профессори Клейтон Кристенсеннинг маълум қилишича, кейинги бир неча ўн йилликда уларнинг тенг ярми инқирозга юз тутади. Бундай ҳолат бутун жаҳон миқёсида ҳам кузатилади.

Профессор Кристенсен 1997 йилда чоп қилинган "Инноваторнинг дилеммаси" китоби билан танилган. У мазкур китобдаги қарашларини кейинчалик таълим тизимида ҳам татбиқ қилган.

Профессор ўзининг "Инновацион университет" номли сўнгги китобида анъанавий университетларнинг келажаги ҳақида сўзлаб, истиқболда онлайн таълим тизимигина ўзини оқлашини айтади. Унинг фикрича, яқин 10-15 йил ичида АҚШ даги 50 фоиз университетлар иқтисодий муаммолар сабаб фаолиятларига якун ясайдилар. Бу жараёнда кучли педагог ва ўқитувчиларга эга таълим даргоҳларигина сақланиб қолади.

Клейтон Кристенсеннинг айтишича, бунинг бош сабаби онлайн таълим тизимининг ривожланиши бўлади. Яъни, нуфузли таълим муассасалари чекланмаган миқдордаги ўқувчиларга жаҳоннинг хоҳлаган давлатидан туриб таълим олиш имконини яратиб берадилар. Бу эса ён-атрофдаги университетларда билим олиш эҳтиёжини йўқ қилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!