Ҳарвард талабаси Apple'нинг мухлисларга нисбатан хиёнатини фош қилди

Ҳарвард талабаси Apple'нинг мухлисларга нисбатан хиёнатини фош қилди

Apple янги айфон тақдимотидан сўнг ҳар гал эски девайсларининг ишлаш тезлигини сезиларли равишда пасайтириб қўяди. Бунинг бош омили эса айфон ишқибозларини янги гаджетлардан олишга мажбур қилишдир. Йирик IT-ишлаб чиқарувчисининг бу номақбул хатти-ҳаракати Ҳарвард университети тадқиқотчиси томонидан фош қилинди.

"Ишлаб чиқарилаётган миллионлаб янги айфонларни тезроқ сотиш учун ҳам Apple компанияси iPhone'нинг эски моделларидаги платформа самарадорлигини сунъий равишда пасайтириб қўяди", дейилади материалда.

Apple ихлосмандлари янги айфон тақдимоти арафасида уларнинг қўлларидаги айфон моделининг ишлаш суръати секинлашиб қолганини дарров пайқайдилар. Бироқ, бунда компаниянинг қўли борлигини хаёлларига ҳам келтирмайдилар.

Мисол учун, янги iPhone тақдимоти арафасида Google тизимида инглиз тилида берилган сўровлар орасида энг кўп "iPhone slow", "iPhone секинлашиб қолди" саволи берилган. Буни "Google Trend"да ҳам кўриш мумкин.

Буни қуйидаги диаграмма ҳам исбот қилади:

Бу тадқиқотни ўтказиш бўйича ташаббус университетда докторантура йўналишида таҳсил олаётган Лаура Трукко томонидан илгари сурилган. Шунингдек, бу қиз солиштириб кўриш учун «Samsung Galaxy slow», яъни "Samsung Galaxy секинлашиб қолди" сўрови бўйича ҳам натижаларни текшириб кўрган. Маълум бўлишича, Samsung смартфонлари тақдимоти арафасида бундай савол ёки муаммолар кузатилмаган. 

Қуйида «Samsung Galaxy slow» сўрови бўйича диаграмма:

Тадқиқотчилар бу вақтга қадар ҳам Apple шу орқали савдо кўламини кўпайтириш пайида бўлганини айтиб келишган. Бироқ, мана энди бу қилмишни исбот қиладиган далил бор. Жаҳон миқёсида жуда тез тарқалган хабар ижтимоий тармоқларда айфон фойдаланувчилари томонидан ижобий қабул қилинган ва тасдиқланган. Баъзи фойдаланувчилар бу хатти-ҳаракатни хиёнат деб баҳолаб, жиноят даражасига тенглаштиришган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!