Ҳайдовчисиз машиналар борасида Элон Маск ҳақ бўлиб чиқди

Ҳайдовчисиз машиналар борасида Элон Маск ҳақ бўлиб чиқди

"Сунъий ақл" технологияси IT-ишлаб чиқарувчилари учун тобора жозибадор мавзуга айланиб бормоқда. Айниқса, ўзини-ўзи бошқарувчи машиналар катта фойда олиш мумкин бўлган кейинги йирик саноат экани, унинг келажаги айнан "сунъий ақл" технологияси билан боғлиқлиги IT-компанияларни бу соҳага қўрқмасдан сармоя тикишга ундамоқда. Ҳозирча бирор бир аниқ натижа чиққан эмас.

Экспертлар эса бу технологияга бир неча 10 йиллар борлигини таъкидлашмоқда. Аммо таниқли технолог ва тадбиркор Элон Маск 2021 йилга келиб шаҳар кўчаларида "смарт-кар"ларни кўриш оддий ҳолга айланишини айтади. Унга қарашли Tesla автомобилсозлик компанияси 2018 йилдаёқ бу турдаги машинани тақдим қилади. Ҳукумат эса бу янгиликни камида 2021 йилда қабул қилади.  

Тадқиқотлар "ақлли машина"ларнинг ҳаётимизда ўрнини топишига тўсқинлик қилаётган 3 омил борлигини кўрсатмоқда.

Технология

Технологик тўсиқларни ошиб ўтиш бу 3 омил орасида энг қийини. Йўқ, бу илмий жиҳатдан эмас. Унинг маркетинги осон кечмайди. Боиси, янги лойиҳани татбиқ қилишга ҳам кўп фурсат кетади. Ford ва Toyota каби автомобил саноати эгаларидан ғолиб келиш учун кичик, бироқ долзарб стартапларни кўпайтириш керак бўлади.

Айни вақтда жаҳонда "сунъий ақл" технологияси билан ишлаётган 100 дан ошиқ йирик компаниялар мавжуд. Мисол учун, Microsoft бу йўналишда пешқадамлардан бири. Ford айни пайтда бор-будини ҳайдовчисиз машиналар яратишга тиккан. Ford раҳбариятининг сўзларига кўра, тез орада тайёр маҳсулот намойиш қилинади. Toyota ҳам 2021 йилга қадар "ақлли машина" ишлаб чиқаришни бошлайди.    

Ҳуқуқий асос

АҚШ қонунчилигида ҳайдовчисиз машиналарга оид қонунчилик кутилганидан кўра тезроқ такомиллашмоқда. Ҳозирча ҳукумат томонидан ишлаб чиқарувчиларга 100 мингтагача ҳайдовчисиз автомобил ишлаб чиқарилишига рухсат берилиши мумкин.

Одамлар

Руҳшуносларнинг фикрича, одамзод ҳали ўз ҳаётини машиналар қўлига ишониб топширишга тайёр эмас. Нуфузли Erie Insurance суғурта компанияси ўтказган сўровда иштирок этган 3,000 нафар кишининг аксарият қисми ҳайдовчисиз автомобил ғоясини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

АҚШ Йўл ҳаракати хавфсизлиги жамиятининг маълум қилишича, автомобил билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларида инсон омили 94 фоизни ташкил қилади. Оксфорд университети профессори Ник Бостромнинг фикрича, инновацион автомобиллар келажакда бу омилларни бартараф қилади ва миллионлаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.