Ҳимоя тизимидаги «туйнук» сабабли Windows 10 ҳужумларга чидамсиздир

  •   DiMaX
  •  1092
  •  22.11.2017 17:15

Ҳимоя тизимидаги «туйнук» сабабли Windows 10 ҳужумларга чидамсиздир

Windows 10 операцион тизими тақдимоти арафасида Microsoft компанияси ундаги  кучли ForceASLR ҳимоя тизимига урғу берган эди. Аммо куни кеча мазкур тизимнинг бир «тирқиш»и аниқланди, деб ёзади Daily Digital Digest.

ЎҚИНГ: Рус хакерлари «Касперский» ёрдамида АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигига ҳужум қилишган

ForceASLR ҳимоя тизимининг ўзи ASLR технологиясини қўллайди, у эса маълумотлар таркибининг манзил жойлашувини чалкаштириб ташлашга асосланади. Аммо муаммо шундаки, мазкур тизим Microsoft эълон қилган хусусиятларнинг ярмигагина эга.

Хабарга кўра, мазкур хатолик ҳали Windows 8 давриданоқ мавжуд бўлган, Windows 10 версиясига келиб ҳам ишлаб чиқувчилар барибир уни бартараф этишмаган.

Ушбу муаммонинг ечими ҳозирча маълум эмас, шунингдек, Microsoft ҳам ҳозирча бу борада бирор изоҳ бермаяпти, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Давлат тест марказининг сайти хакерлар ҳужумига учради

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.