HMD Global энди Asha брендини «тирилтирмоқда»!

  •   DiMaX
  •  1431
  •  12.01.2018 11:18

HMD Global энди Asha брендини «тирилтирмоқда»!

Ўтган йили HMD Global компанияси смартфонсозлик саноатига Nokia брендини қайтариб, бу ном остида кўплаб моделларда телефонлар ишлаб чиқарди. Энди эса у яқин орада Asha брендини ҳам ҳаётга қайтариши мумкин. Европа иттифоқи интеллектуал мулк департаментида мазкур савдо белгиси рўйхатга олинганлиги шундан далолат бермоқда.

ЎҚИНГ: Nokia 3310: қайта туғилган афсона ҳақида 8 факт

Бир неча йил аввал, Microsoft корпорацияси Nokia мобил қурилмалар бўлимини сотиб олганида, Asha савдо белгиси ҳам унга ўтган эди. Asha бренди ҳамёнбоп смартфонлари орқали танилгани учунми, HMD Global уни қайта «жонлантириш»га қарор қилган кўринади. Аммо Microsoft бу бренд остида қурилмалар ишлаб чиқариш ҳуқуқини HMD Global’га сотгани борасида бирор расмий маълумот йўқ.

Asha туркумидаги телефонлар ривожланаётган мамлакатлар бозорида жуда оммалашган эди. Аммо, Lumia бренди остидаги ҳамёнбоп смартфонларга, масалан, Lumia 435 моделига рақобатчи бўлганлиги сабабли, Microsoft бу брендни тўхтатиб қўйганди.

ЎҚИНГ: Nokia 3310 (2017) савдосидан илҳомланиб, энди бренднинг QWERTY-смартфонини «тирилтиришмоқчи»

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!