Honor 5C энг кучли ва ҳамёнбоп смартфон бўлади

Honor 5C энг кучли ва ҳамёнбоп смартфон бўлади

 

2016 йилнинг 1-чорагида жаҳон смартфон бозорининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, йирик смартфон бозори ҳисобланган давлатларда энди ривожланаётган ва ҳамёнбоп “ақлли телефон”лар ишлаб чиқараётган компаниялар қурилмаларининг савдоси мунтазам ўсиб бормоқда.

Хусусан, Хитойдаги смартфон сотишда пешқадамлигини сақлаб қолишга уринаётган Huawei компанияси “Honor” туркумига мансуб навбатдаги арзон смартфонни бозорга тайёрламоқда.

5.2 дюймли Honor 5C гаджети 1080p сиғимли HD дисплей, 13 MП бош камера, 8 MП олд камера, 8 ядроли Kirin 650 процессори, 2 ГБ тезкор хотира, 16 ГБ доимий хотира билан таъминланган бўлади.

Смартфоннинг бошқа ҳамёнбоп рақибларидан катта фарқли жиҳати унда бармоқ излари сканери ҳам татбиқ қилинади. Мобиль алоқа воситаси Android 6.0 операцион тизимининг EMUI 4.1 талқинига эга бўлади. Қурилма алоқанинг LTE авлодида фаолият кўрсатади.

Honor 5C гаджети қўшимча имкониятларидан келиб чиқиб, $155 ҳамда 140 АҚШ доллари миқдорида сотувга чиқарилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!