Honor 8 Lite — ҳамёнбоп бўлса ҳам, ҳашамдор ва тезкор!

Honor 8 Lite — ҳамёнбоп бўлса ҳам, ҳашамдор ва тезкор!

Honor 8 Lite — ташқи ҳашамдорлик билан кўпчиликни мафтун қилган мобил алоқа воситаси. Смартфон Honor 8 флагманидан юпқа ва шишадор корпусни мерос олган. Бу корпус нур остида кўзни олади. Моделнинг кўк корпусли талқини, айниқса муваффақиятли чиққан. Смартфон корпуси шишадан ишланган бўлса-да, орқа панелнинг ҳам доғ-дуғга қарши қопламага эга бўлгани диққатга сазовор. 

Жиҳатлари: 

Корпус материали: пластик, шиша;

Операцион тизим: Android 7.0, EMUI 5.0;

Алоқа тармоғи: GSM/EDGE, UMTS/HSDPA, LTE (2xnanoSIM);

Экран: LTPS LCD, 5.2” диагоналли, FullHD (1080x1920 пикселли);

Платформа: HiSilicon Kirin 655;

Процессор: 8 ядроли, 64 битли HiSilicon Kirin 655;

Видео-карта: Mali-T830;

Оператив хотира: 4 ГБ;

Доимий хотира: 32 ГБ;

Қўшимча хотира картаси: microSD (2-SIM-картанинг ўрнига);

Бош камера: 12 мегапикселли, f/2.2;

Олд камера: 8 МП, f/2.0;

Интерфейс: Wi-Fi b/g/n/, Bluetooth 4.1, қувватлаш ва маълумотлар алмашинуви учун microUSB (USB-Host) порти, 3.5 мм.ли наушник туйнуги;

Навигация: GPS (A-GPS), Глонасс, BDS;

Қўшимча: бармоқ излари сканери, акселерометр, ёруғлик датчиги, оралиқ-масофа сенсори;

Батарея: 3000 мА соат;

Ўлчамлари: 147,2 x 72.94 x 7.6 мм;

Вазни: 147 грамм.

Танишув 

2017 йил қўш камерали смартфонларга бой бўлди. Айниқса, ўрта нархли ва ундан ҳам арзон яхши мобил алоқа воситаларининг эълон қилинаётгани ҳам одамни хурсанд қилади. Жаҳоннинг 3-рақамли смартфон ишлаб чиқарувчиси бўлган Huawei бир-биридан қизиқарли мобил телефонлар ишлаб чиқаришда давом этиб, 2017 йилнинг майида Honor 8 Lite смартфонини тақдим қилди. Аммо, бу гал қўш-сенсорли ечимдан ортга чекинилди. 

Аввалги P9 ва Honor 8 моделлари Leica брендига мансуб камералари билан ўзига хос эди. Жумладан, Honor 8 ҳам камера ва дизайни жиҳатдан кўпчиликка маъқул бўлган. Унинг "Lite" талқини қўш-сенсорли камерадан маҳрум бўлган бўлса ҳам, P9 Lite’никидан янгироқ ва кучлироқ – саккиз ядроли Kirin 655 процессорига, 4 ГБ "оперативка", FullHD экран ва 3000 мА соат сиғимли батареяга эга бўлган.

Дизайн, ўлчам ва бошқарув элементлари

8 Lite аппарати кўринишидан аввалги «саккиз»ларни ортда қолдиради: сип-силлиқ корпус, шиша, ёрқин рангли (кўк, тилла ранг, оқ, қора) корпус ечими.

Бир қараганда 8 Lite ва Honor 8 кўринишидаги фарқ қўш ва битта сенсорли камера бўлса ҳам, қўлга олган 8 Lite'нинг жозибадорлиги яққол тош босади. Гарчи, арзон талқинда корпус шиша ва пластикдан, ҳатто ён томон синчлар ҳам плстикдан тайёрланган бўлишига қарамасдан, ҳашамдорликда у "акаси"дан устун.

Honor бренди бу моделни "бир томчи сувдек" дизайнга эга смартфон деб атаган. Унинг орқа ва олди томонига 2.5D шаклига эга шиша панел қопланган. Смартфон жуда сирпанчиқ.

Honor 8 Lite'нинг йиғилиши пухта-пишиқ, корпус кафтдалигида қисирлаш ёки панеллар ўртасидаги тирқиш кўзга ташланмайди. Корпус қалинлиги бор-йўғи 7.6 мм, вазн – 147 грамм. Смартфон кафтга қулай жойлашади.

Олд панелнинг юқори қисмида камера, датчик, ўтказиб юборилган ҳодисалар учун огоҳлантириш индикатори, суҳбат динамиги жойлашган. Динамикнинг овоз тарқатиши баланд ва аниқ-тиниқ.

Honor 8 Lite корпусининг қуйисидан микрофон, microUSB (Type-C эмаслиги ачинарли) порти ва карнай ўрин олган.

Корпус ўнг томонида ўчириб-ёқиш тугмаси, овозни бошқариш клавиши мавжуд. Корпус ўнгида эса 2 хонали бўлмача мавжуд.

Honor 8 Lite смартфон томида эса 3.5 мм.ли аудио туйнук, қўшимча микрофон бор.

Орқа панелда эса бош камера модули, фоточақноқ ўрнатилган. Ҳар иккала элемент ҳам корпус текислигидан ошмаган, яъни қабариқ эмас. Улардан қуйида эса бармоқ излари сканери мавжуд.

Дисплей

Honor 8 Lite мобил алоқа воситасида диагонали 5.2 дюймли экрандан фойдаланилган. Унинг ўлчами – 64,5х115 мм, юқори ром – 15 мм, қуйиси – 16,5 мм, чап ва ўнг томондаги ромлар – 4 мм. Экранда кўзни олувчи нурга қарши қоплама мавжуд.

Honor 8 Lite дисплейининг сиғими – FullHD, яъни унда 1080x1920 та пиксел акс этади. Дисплейнинг томонлар нисбати – 16:9, ҳар дюймдаги пикселлар сони – 423 та. Экран матрицаси IPS (LTPS LCD TFT), ҳавосиз қатлмали.

Экраннинг максимал ёруғлиги – 620 кд/м2.га (оқ рангда) етади. Қора рангда эса максимал ёруғлик – 0.5 кд/м2. График ёруғлиги эса меъёрдан бир оз паст.

Honor 8 Lite аппаратида ўқиш режими бўлиб, унда экран нурланишининг миқдори пасаяди.

Умуман олганда, экран сифати ҳамда тасвир намойиши фойдаланувчини хурсанд қилади.

Самарадорлик ва платформа

Honor 8 Lite «юраги» учун Huawei'нинг шахсий чипидан фойдаланилган – HiSilicon Kirin 655 (2016 йил сўнгила тақдим қилинган). Бу процессор маълумотни FinFET+ технологияси асосида 16 нанометрда қайта ишлайди. 64 битли чипда 8 ядро мавжуд (2.12 (4xA53) 1.7 (4xA53)), график-тасвир учун Mali-T830 масъул.

Honor 8 Lite платформасининг ишлаши етарлича тезкор ва қотиб қолишлар кузатилмайди. Ўйинлар ёки иловаларни ўқишда телефонда бирор муаммо кузатилмайди. Оғир вазифа юкланган тақдирда ҳам, корпус қизиб кетмайди. Antutu бенчмаркида бу чип 59 000 балл тўплаган, яъни 200 долларлик телефонларга хос.

Нархининг нисбатан ҳамёнбоплигига қарамасдан, Honor 8 Lite илғор ва йирик тезкор хотирага эга бўлган – 4 ГБ LPDDR3 (ўтказувчанлик -- 5800 МБ/с). Доимий хотира эса 32 ГБ (маълумотларни ўқиш тезлиги -- 135 МБ/с, маълумотларни ёзиш эса паст -- 51 МБ/с). Смартфонга 128 гигабайтгача бўлган хотира картасини ўрнатиш мумкин.

Камера

Honor 8 ва 8 Pro'дан фарқли равишда, Lite модели "бир кўзли", яъни камера сенсори битта. 12 МП (f=2.2, пиксел ўлчами -- 1,25 мкм). Олд камера 8 МП (f=2.0). Фоточақноқ ҳам бир тусли.

Huawei'га хос анъанага кўра, камера кундуз куни юқори сифатли суратлар олса, кечки суратлар ўрта даражали. Камеранинг устун жиҳатлари қаторига оқ туснинг аниқ танланишини айтиш мумкин.

Селфи эса кўнгилдагидек чиқади: тиниқ ва кенг бурчакли.

Бош камера тасвирга оладиган FullHD (30 fps) видеолар сифати ўртача. Олд камера эса HD видеолар суратга олади.

Қуйидаги суратларда Honor 8 Lite камерасига баҳо беринг.

Аккумулятор

Бу моделда фойдаланилган, корпусдан ажралмас литий-ионли (Li-Ion) аккумуляторнинг электр токи сиғими 3 000 мА соат.

Бу қувват 30 минутлик суҳбат, 9.00 дан 02.00 га қадар Wi-Fi'га уланганда, LTE тармоғида бир неча соат твиттер, почта, ватсапп, видео-мулоқотдан фойдаланганда бу қувват смартфонга 24 соатга етади.

Аккумуляторнинг имкониятларига тўлиқ баҳо беринг: 

Видео – энг юқори ёруғликда 9 соат;

Ўйин – энг юқори ёруғликда 4 соат ва 30 дақиқа;

Интернетда серфинг – энг юқори ёруғликда 5 соат 40 дақиқа.

Коммуникация имкониятлари

Honor 8 Lite, нафақат 2G (850/900/1800/1900 МГц)/3G (HSPA+ 42 Мбит/с.гача), балки 4G CAT 6 (300 Мбит/с.гача) тармоғида ҳам ишлайди.

Гаджетда татбиқ қилинган «Сигнал+» функцияси алоқа сигналининг яхши қабул қилинишини таъминлайди. Яна бир муҳим жиҳати – «Wi-Fi+» функцияси. Бунда гаджет автоматик тарзда барқарор ва кучли  (мобил ёки Wi-Fi) тармоққа уланади.

 

Хулоса 

Яхши техник жиҳатлар (4 ГБ "оперативка", тезкор чип, яхши камера ва бошқалар ...)га қарамасдан, смартфон компаниянинг ҳамёнбоп гаджетлари қаторидан ўрин олган. Айни пайтда юртимизда Honor 8 Lite 230$ доллардан сотилмоқда.

Унинг рақиблари қаторида HTC One X10 (тезкор хотираси кичикроқ), Meizu MX6, шунингдек Xiaomi Mi5x'ни кўрсатиш мумкин.

Бу телефон аппаратидан фойдаланиш ёқимли ва қизиқарли. Шунингдек, бизнинг маслаҳатимиз экранган албатта доғга қарши қоплама ётқизинг. Шунингдек, унинг чиройини бекитиб бўлса ҳам, ғилоф билан ишлатинг. Ҳарқалай, бу ундан узоғроқ фойдаланишингиз учун айни муддао.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

 Афзаллиги

 Камчилиги

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.