Honor V10 смартфони Geekbench’да «қўлга тушди»

  •   DiMaX
  •  964
  •  27.11.2017 14:08

Honor V10 смартфони Geekbench’да «қўлга тушди»

Huawei эртага тақдим этиши кутилаётган Honor V10 смартфонининг айрим техник хусусиятлари маълум бўлди. Geekbench бенчмаркида у Huawei BKL-AL20 номи остида тестдан ўтган.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг ромсиз Honor V10 флагмани илк «жонли» суратларда!

Синовдан ўтказилган қурилма Android 8.0.0 операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлаши аниқланган, демак, у илк бор Mate 10 ҳамда Mate 10 Pro моделларида қўлланган EMUI 8.0 график қобиғига эга.

Смартфон 1,8 ГГц такт частотасида ишловчи саккиз ядроли яккакристалли тизим билан жиҳозланган, демак, бу Huawei’нинг Kirin 970 процессори бўлиши керак. Қурилманинг тезкор хотираси эса 6 ГБ ҳажмга эга.

ЎҚИНГ: Snapdragon 835 маълумот узатишда Huawei процессорига мағлуб бўлди

Битта ядроли тестда мазкур смартфон 1915 балл тўплаган, кўп ядроли синов натижаси эса 6558 баллни кўрсатмоқда. Мазкур натижалар Snapdragon 835 билан жиҳозланган қурилмаларнинг хусусиятларига мувофиқ келади.

Honor V10 смартфони қўшалоқ сенсорли камерага ҳам эга бўлиши кутилмоқда. Унинг ишлаши эса, Kirin 970 таркибига кирувчи нейронли процессор шарофати билан янада яхшиланган бўлади. Huawei мазкур чипни биринчи марта Mate 10 ва Mate 10 Pro моделларида қўллаган.

ЎҚИНГ: Хитойда энг оммабоп премиум-смартфон аниқланди, аммо бу iPhone X эмас...

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!